2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли турмуши билан боғлиқ масала ва муаммолар самарали ҳал этилмоқда

Мамлакатимизда аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш каби йўналишларда Республика ишчи гуруҳи томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ўтган бир ҳафта мобайнида ишчи гуруҳ Қашқадарё, Сирдарё ва Андижон вилоятларининг энг олис, чекка ҳудудларида ўз фаолиятини давом эттирди.  

Унинг таркибига Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси  бошчилигида Олий суд, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар, Мудофаа, Адлия, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда бошқа қатор идоралардан масъул раҳбар ва ходимлар жалб этилди.  

Аҳоли муаммоларини тезкор ва самарали ҳал этиш мақсадида жойларда 700 га яқин сайёр қабул ўтказилиб, уларга 8,5 мингга яқин мурожаат келиб тушди. Шулардан 5,5 мингга яқини жойида ўз ечимини топди, қолган қисми эса қўшимча ўрганиш, вақт ва маблағ талаб қилгани сабабли ижро учун назоратга олинди.  

Келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми суд-ҳуқуқ, соғлиқни сақлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлик, моддий ёрдам, коммунал ва инфраструктура билан боғлиқ масалалардир.  

Шулар асосида маҳаллаларда 52 километр ички йўл асфальтлаштирилди ва шағаллаштирилди. 78,1 километр узунликдаги электр тармоғи ва 62 та трансформатор таъмирланиб, 503 дона темир-бетон устун ўрнатилди ва 47 километр электр узатиш тармоғи тортилди.  

Республика ишчи гуруҳи вакилларининг хонадонбай ўрганишлари натижасида эса 2 мингдан зиёд хонадонларнинг электр энергияси, табиий газ, кўмир ёқилғиси билан боғлиқ муаммолари бартараф этилди, 200 га яқин газ тақсимлаш пункти таъмирланди, қўшимча 178 мингта суюлтирилган газ баллон тарқатилди.  

Бундан ташқари, ҳудудлардаги мактаб, боғча ва оилавий поликлиникаларда иссиқлик тизимлари кўздан кечирилиб, камчиликлар бартараф этилди.  

Жойларда ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш мақсадида олиб борилган ишлар натижаси ҳам аҳолини қувонтирди.    

Хусусан, ишсизлик ва камбағаллик даражаси юқори ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир, чегара ва олис ҳудудларда жойлашган жами 118 та маҳаллада меҳнат ярмаркалари ўтказилди ва ишсиз фуқаролар бўш иш ўринларига жойлаштирилди.  

Бундан ташқари,  “Ғиждувон тажрибаси” асосида режалаштирилган 469 та лойиҳадан 34 таси ишга туширилди ва шунинг натижасида 735 та янги иш ўрни яратилди.  

Тижорат банклари томонидан “Сайхунобод тажрибаси” асосида жами 113,9 миллиард сўм миқдоридаги 4,9 мингта микролойиҳа амалга оширилгани ва 11 мингга яқин аҳолининг бандлиги таъминланганини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.  

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида эса 1,4 мингга яқин фуқарога жами 23,5 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.  

“Уйчи тажрибаси” асосида “мижозбай” ишлаш орқали 5,6 мингдан зиёд фуқарога доимий иш ўрни яратилди.  

Шунингдек, маҳаллаларда хотин-қизлар ўртасида “Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз”, “Жаҳолатга – қарши маърифат” каби мавзуларда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъуллари томонидан тарғибот тадбирлари, спорт мусобақалари ўтказилди, 151 нафар эҳтиёжманд хотин-қизга тикув машиналари ва асбоб-ускуналар тақдим этилди.  

Республика ишчи гуруҳи навбатдаги манзил сифатида Сурхондарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларида ўрганиш ишларини олиб боради. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар