Таҳлилларга кўра, Тошкент вилоятида ўтган йил барча туман-шаҳар Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига 1 миллион 442 минг 494 та давлат хизматлари кўрсатилган. Шундан 606 минг 30 таси жисмоний ва юридик шахслар томонидан мустақил равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали юборилган.
Йил якунига кўра, 6 та туман ва шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали энг кўп давлат хизматлари кўрсатилди. Жумладан, Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқ шаҳарлари, Зангиота, Қибрай ва Ўрта Чирчиқ туман ДХМда кўпроқ бўлган.
– 2024 йилда давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 26 489 тани ташкил этган бўлса, шундан, 6 068 таси юридик шахслар, 20 421 таси юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларидир, – дейди Тошкент вилояти адлия бошқармаси шўъба мудири Хуршид Пирназаров. – ДХМлар орқали 39 та Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтди. Айниқса, олис, чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш мақсадида мунтазам сайёр давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Жорий йилда ҳам бу борадаги саъй-ҳаракатларни самарали ташкил этиш режалаштирилган.
Шу кунларда “Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси доирасида соҳа мутахассислари жойларда “маҳалла еттилиги” аъзолари ҳамкорлигида тарғибот тадбирлари олиб бормоқда. Унда фуқароларнинг кундалик ҳаётидаги муаммолари кўриб чиқилиб, “Ҳуқуқий маҳалла” платформасига киритилмоқда. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан эса чоралар белгиланиб, иш юритувига олинмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |