Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси томонидан ўтган йилда вилоят, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
– Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар бўйича вилоятдаги мурожаатлар сони юқори бўлган маҳаллаларда секторлар ҳамда бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларининг сайёр қабуллари ташкил этилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси бош мутахассиси Маъмур Раҳмонқулов. –Ўтказилган сайёр қабуллар давомида 19 337 та мурожаатнинг 14 270 таси ижобий ҳал этилиши таъминланди. Ижобий ишлар натижасида фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига мурожаатлар сони камайишига эришилди.
Қилинган ишлар билан бир қаторда айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилган. 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали Бухоро вилояти аҳолисидан 62 мингга яқин масалага оид мурожаат келиб тушган бўлиб, асосан, 18 ёшгача болалар нафақаси, алимент ундириш, муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам, электр энергияси таъминотидаги узилишлар, иш билан таъминлаш, маҳалла ички йўлларини қуриш, таъмирлаш, шағаллаштириш, асфальтлаш ҳамда даволаниш ва жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам масалалари энг кўп кўтарилган.
Жами мурожаатларнинг 8 847 таси ёки 14 фоизини такрорий мурожаатлар ташкил қилади. Ушбу такрорий мурожаатларнинг 2 759 таси ижобий ҳал этилганлиги, фуқаролар томонидан дастлаб берилган мурожаат етарли даражада ўрганилмаганлигидан далолат бермоқда.
Давлат идоралари ходимларининг фаолияти ва хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ 5 314 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан энг кўп маҳалла раиси (ходимлари) (543 та), соғлиқни сақлаш соҳаси ходими (473 та), профилактика инспектори (368 та), банк ходими (366 та), ички ишлар органи ходими (340 та), таълим соҳаси ходими (333 та), мажбурий ижро бюроси ходими (311 та), прокуратура ходими (211 та), йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими (218 та) ва ҳокимлик ходими хатти-ҳаракатларидан (202 та) норози бўлиб йўлланган.
Секторлар фаолияти билан боғлиқ мурожаатларни ижобий ҳал қилиш даражаси Бухоро шаҳрининг барча секторларида, Олот тумани 4-секторида, Жондор тумани 1- ва 2-секторларида, Шофиркон тумани 2- ва 4-секторларида ҳамда Ғиждувон тумани 4-секторида энг паст кўрсаткичлар қайд этилган.
Халқ қабулхоналари томонидан ўтказилган ўрганиш ҳамда таҳлилларда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига 328 та тақдимнома, 165 та таклиф ҳамда халқ депутатлари Кенгашларига 199 та ахборот киритилди.
Камчиликлар бартараф қилиниши билан бир қаторда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг 349 нафар ходими огоҳлантирилди, 102 нафар ходимига нисбатан “ҳайфсан”, 14 нафар ходим ойлик иш ҳақидан жаримага тортилди, 40 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва 24 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |