Давлатимиз раҳбари томонидан камбағалликни қисқартириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, жумладан, тадбиркорлик қилиш истагида бўлганларга билим бериш, уларни мини технологиялар билан таъминлаш, амалий тажриба алмашиш, аҳоли ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш, кооперация асосида аҳолини банд қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида илк бор “Тадбиркор аёллар ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва ташаббускор тадбиркорлар ҳамкорлигида ташкил этилган ҳафталик доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 250 нафардан ортиқ тадбиркор аёл ҳамда Оролбўйидан 600 нафардан зиёд бизнесни бошлаш истагидаги хотин-қизлар, имконияти чекланган аҳоли қатлами, эътиборга муҳтож аёллар иштирок этмоқда.
Ҳафталикнинг дастлабки куни тадбиркор ва бизнес бошлаш ниятида бўлган хотин-қизлар учун таниқли молиявий эксперт, “Uzbekistan Business Awards 2024” маросимининг “Бизнес таълим тренери” номинацияси ғолибаси Шоҳида Ибрагимова томонидан молиявий саводхонликка бағишланган бепул семинар ўтказилди. Унда иштирок этган 300 нафардан ортиқ хотин-қизлар билимларини ошириб бориш, бизнесга қадам қўйишдаги муаммоларни енгиш, молияни тўғри тақсимлаш ва бизнесда муваффақиятга эришиш бўйича эксперт томонидан билим ҳамда кўникмаларга эга бўлди. Қайд этиш лозим, таниқли эксперт Шоҳида Ибрагимова молиявий саводхонликдан дарс бериб, 2 ойда 300 нафар ўқувчини натижага чиқаргани учун “InterRecord“ халқаро рекордлар китобига кирган.
Ҳафталик доирасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ташаббускор тадбиркор аёллар томонидан хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши, уй шароитида маҳсулот етиштириб, даромад топиш бўйича гулчилик, заргарлик, кулолчилик, тўқимачилик, тикувчилик, қандолат маҳсулотлари тайёрлаш, каштачилик, асаларичилик каби 15 дан зиёд йўналишда маҳорат дарслари ташкил этилди.
Жумладан, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги “Гулчи опа томорқа хизмати” кластери раҳбари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор Шарофат Нориева Нукус шаҳридаги “Бўз овул” маҳалла фуқаролар йиғинида гул етиштириш, Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи “NURAFSHON-NUR” хусусий корхонаси раҳбари, экспортёр тадбиркор Муҳаббат Ташмуҳамедова Нукус шаҳридаги “Нурли бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида тўқимачилик, самарқандлик тадбиркор Лочинбек Умаров томонидан Тахиатош тумани “Нурли келешек” овул фуқаролар йиғинида “Гала Осиё” нонларини ёпиш технологияси, Бухоро вилоятидан “SHAMSI RAJAB TOZA ASAL” хусусий корхонаси раҳбари, тадбиркор Назира Рўзимова томонидан Тахиатош тумани “Найманкўл” овул фуқаролар йиғинида асаларичилик бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.
Ҳафталик доирасида иштирокчилар Нукус “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида бўлди.
Мамлакатимизда интернат уйларида истиқомат қилаётган болалар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатишнинг янгиланган тизимини жорий этиш орқали уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур “Мурувват” уйининг 250 ўринга мўлжалланган янги биноси 2018 йили қурилган. Бу ерда давлат таъминотига олинган, руҳиятида сезиларли ёки анча нуқсонлари бўлган, 18 ёшдан юқори бўлган I ва II гуруҳ ногиронларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Тадбиркор аёллар ташриф доирасида тарбияланувчилар томонидан яратилган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этиб, маҳсулотлардан харид ҳам қилди.
Ҳафталик доирасида Хўжайли туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Тадбиркор аёллар боғи” яратилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |