Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан учрашди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тадбиркорлар ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга масъул соҳа ходимлари билан учрашди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари Аюбхон Камалов, АТ “Халқ банки” департаменти раҳбари Фарҳод Ғафуров иштирок этди. Унда мамлакатимизда кейинги йилларда Президентимиз ташаббуси билан тадбиркорликни ривожлантириш, қулай муҳит ва зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.   

Жумладан, Андижон вилоятида ҳам мазкур йўналишда аниқ манзилли, самарали ишлар олиб борилаётганлиги алоҳида қайд этилди.   

Учрашувда вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай муҳит ҳамда молиялаштириш тизимини шакллантириш, тадбиркорлар учун инфратузилма ва кафолатли бозор яратиш бўйича амалга оширилиши муҳим вазифалар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, хусусан,  тадбиркорларга ер майдонлари ажратиш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.   

Учрашув давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга вилоят ҳокими ва мутасаддилардан атрофлича жавоб олди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар