2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ишли, даромадли аёллар сони ортмоқда

Мамлакатимизда “Аёллар дафтари” жорий қилиниб, хотин-қизларга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик кўмак бериш тизими йўлга қўйилгани муҳим самара бермоқда. Фарғона вилоятида ҳам мазкур йўналишда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

– Хотин-қизларни ишли қилиш ва уларни доимий даромадли иш билан таъминлаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири бўлиб келмоқда, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари Комила Кавлонова. – Ўтган йилда туман ва шаҳарлардаги 800 мингдан ортиқ 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар ўртасида анкета-сўровномалар асосида хатлов ишлари амалга оширилди. Хатлов якунларига кўра, низом асосида 6 та тоифа бўйича 109 минг 506 нафар хотин-қиз туман, шаҳар Кенгашларининг тегишли сессиялари қарорлари асосида “Аёллар дафтари”га киритилди. Хотин-қизларга тегишли амалий ёрдамлар кўрсатилиб, республика ва маҳаллий бюджети ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан  69,5  миллиард сўм маблағ сарфланди.  

Қувонарлиси, хотин-қизлар орасида ҳунар эгалламоқчи бўлганлари анчагина. Шу боис 12 минг 465 нафари  касб-ҳунарга ўқитилди, 3 минг 742 нафарига субсидия ажратилиб банд қилинди. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларнинг 4 минг 708 нафарига 30,3 миллиард сўмлик имтиёзли кредит ҳамда субсидиялар ажратилди.  

Ушбу эзгу ташаббуснинг давоми сифатида “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичи бошлангани ҳеч бир хотин-қиз эътибордан четда эмаслигини кўрсатди.  

Вилоятда 1 минг 63 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, айни пайтда “маҳалла еттилиги” секторлар ишчи гуруҳлари билан биргаликда анкета-сўровнома асосида хотин-қизларнинг барча йўналишдаги муаммолари уйма-уй юриш орқали ўрганиб чиқилмоқда. Хусусан, “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичи Бувайда туманида ҳам белгиланган тартиб асосида олиб борилмоқда. Хатлов ишлари давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.    

– Маҳалламизда истиқомат қилаётган 3 минг 510 нафар аҳолидан 1 минг 776 нафари аёллар. Уларнинг 652 нафари 30 ёшдан ошган хотин-қизлардир, – дейди Бувайда тумани “Янги ҳаёт” МФЙ хотин-қизлар фаоли Садоқат Бойматова. – Ҳозирда ҳар бир хонадонга кириб, хотин-қизлар билан суҳбатлар ўтказиш орқали уларни қийнаётган муаммоларни анкета-сўровномасига қайд этяпмиз. Мақсадимиз уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш ва кўмаклашишдан иборатдир. Мана ўтган йили 5-босқич доирасида 105 нафар хотин-қиз “Аёллар дафтари”га киритилган эди. Уларнинг барчасига тоифалар бўйича зарур кўмак кўрсатилиши натижасида муаммоларига ечим топилди.  

Шу туманнинг “Янги ҳаёт” МФЙда яшовчи Умидахон Раҳмонова ҳам ишсизлиги боис “Аёллар дафтари”га олинган эди. У касб-ҳунар эгаллашни афзал билди. Мономарказда тикувчиликни ўрганди. Кўп ўтмай бинойидек тикувчига айланди. Унга субсидия асосида тикув машинаси берилди. Ўрганган ҳунари асосида уйида тикувчиликни бошлаб, кам бўлаётгани йўқ.  

Шу маҳаллада яшовчи Гавҳар Мамажонованинг ҳам бошидан кўп синовлар ўтди. Вояга етган ўғли ишлаб пул топаман, деганда автоҳалокатга учраб, соғлигидан айрилди. Она эса уни ташлаб бирор жойга бориб ишлай олмади. Ўрганиш ишлари давомида у ҳам “Аёллар дафтари”га киритилди. Гавҳар опа ўрганишга келган ишчи гуруҳга уйида қандолатчилик йўналишида тадбиркорлик қилиш истаги борлигини айтди. Шу асосида унга кредит ажратилди. Яхши ниятда бошланган иш тезда юришиб кетди. Дастлаб ўзи, буюртмалар сони кўпайгач эса қўшниларини ёрдамчиликка олди. Мана ҳозир у билан 10 нафар қўшни аёллар меҳнат қилмоқда.  

– Шукр, қийин кунлар ортда қолди. “Аёллар дафтари” орқали елкамга офтоб тегди. Кўрсатилган кўмак сабаб ишларим юришиб кетди. Кўз тегмасин, маҳсулотларимни бозори чаққон. Ҳозир Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах вилоятларигача маҳсулот етказиб беряпман, – дейди Гавҳар Мамажонова.  

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда бошланган ушбу хайрли ва эзгу ташаббус қийналган аёлларга мадад бўлиб, орзуларини рўёбга чиқаришга имкон бермоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар