Президент топшириғи амалда
Президентимиз раислигида 2024 йил 16 декабрь куни банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда қайд этилганидек, “Уйчи”, “Сайхунобод”, “Зарбдор” ва “Ғиждувон” тажрибалари доирасида 3 миллион 300 минг аҳоли доимий даромадга эга бўлди. Жами расман банд бўлганлар илк бор 10 миллион 500 минг нафарга етди. Улар орасида Паркент туманида яшовчи Фотима Боева ҳам бор.
Давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилиши давомида илгари “аёллар дафтари”га киритилган, лекин кўмак ва интилиш туфайли тадбиркорга айланган паркентлик Фотима опа билан ҳам суҳбат қилиб, фаолияти билан қизиққан эди.
– Жойлардаги хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бўлмоқда, – дейди Паркент тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марғуба Иноятова. – Биргина ўз ҳудудимиз мисолида айтсак, 2024 йилда “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинган 3 минг 888 нафар хотин-қизнинг 182 нафарига имтиёзли кредит ажратилди. Натижада ишсиз аёллар билан бирга ўнлаб иш қидираётган, аммо ҳунарли ёшларнинг ҳам доимий иш билан таъминланишига эришилди.
Хусусан, Самаробод маҳалласида истиқомат қилувчи Фотима Боева бир неча йиллар аввал рўзғорининг майда юмушларидан ортмаётган оддий уй бекаси эди. Эндиликда, у тадбиркор аёл сифатида ишонч билан ҳаракат қилмоқда. Унинг айтишича, хонадонига хатлов юзасидан келган маҳалла вакиллари билан атрофлича суҳбатлашган ва 2022 йилда имтиёзли равишда 29 миллион сўм кредит олди. Маҳаллий фермерлардан майиз харид қилиб, навлар асосида қадоқланган маҳсулот сотувини йўлга қўйди.
– Изланган ва имкон истаганга шароит бор экан, – дейди Ф.Боева. – Бир неча йил давомида қайтариш керак бўлган кредитни даромадимиз яхши бўлгани сабаб муддатидан олдин тўладик. Яна бир ташаббус асосида 50 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитни нақд шаклда олдик. Бунинг натижасида ўндан зиёд аёллар ишли бўлди. Улар ўз уйларида бўлган ҳолда узумни қуритиб, майизни қадоқлаб, ҳар ойда 3-4 миллион сўм даромад топмоқда. Ўзимиз йилига 120 миллион сўм соф даромадга эга бўлдик. Яшаш шароитим яхшиланди, ўғлим ва келинимни ҳозирда ўқитмоқдаман.
Бу онахон “Аёллар дафтари”дан чиқиб, давлатдан кўмаги асосида ҳозир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга ҳомийлик қилмоқда. Бундан кўринадики, берилган имкониятлардан самарали фойдаланиш, ҳаракат ва ишбилармонликда гап катта.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |