Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва “Аёллар дафтари” тизими орқали опа-сингилларимизни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳал этишнинг муайян тизими яратилгани мамлакатимиз ва халқаро миқёсда ҳам алоҳида эътироф этилмоқда.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2024 йилда “Аёллар дафтари”га киритилган 1 миллион 265 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 995 минг 239 нафарига (99,5 %) ёрдам кўрсатилди.
Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 548 минг 857 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. 35 минг 968 нафар хотин-қизга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун жами 362,4 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
Боқувчисини йўқотган, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган 160 минг 893 нафар хотин-қизларга 157,3 миллиард сўм миқдорида моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож бўлган 181 минг 724 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга 184,1 миллиард сўм миқдорида моддий ёрдамлар ажратилди.
5 минг 459 нафар хотин-қизларга турар-жой учун жами 10,1 миллиард сўм миқдорида ижара компенсацияси тўлаб берилди.
Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд 61 минг 906 нафар хотин-қизларга жами 61,4 миллиард сўм миқдорида моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Уларнинг 1 минг 470 нафарига томорқасидан самарали фойдаланишига кўмаклашилди ҳамда бунинг учун 1,2 миллиард сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, 2 минг 794 нафарининг уй-жойларини таъмирлаб бериш учун 15,1 миллиард сўм маблағ сарфланди.
2 минг 56 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларига жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 18 миллиард 712 миллион сўм маблағ сарфланди.
4 минг 647 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ва вояга етмаган болалар протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминланди.
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига маҳаллий ҳокимликлар томонидан тўлов-контракти тўлаб бериладиган 1 минг 983 нафар талабгорга тавсияномалар берилди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларига жами 49 минг 588 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 37 фоизга камайган. Келиб тушган мурожаатларнинг 80 фоизи қаноатлантирилган, 18 фоизига тушунтириш берилган.
Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари томонидан
10 минг 425 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари шахсий ва сайёр қабул қилинди.
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан “xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули (Муаммоларни ўрганиш модули) ишга туширилди ва ушбу модул орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла – туман – вилоят – республика” даражасида ҳал этилиши белгиланди.
Буларнинг барчаси мамлакатимизда аёлларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича аниқ механизм яратилгани ва унинг бераётган ижобий самаралари ёрдамга муҳтож ҳар бир опа-сингилларимиз ҳаётида ўзининг ёрқин ифодасини топаётганини яна бир карра намоён этади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |