Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланади

Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан оғир тоифадаги маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш вазифаси белгиланган.

Шу бўйича Тошкент вилояти маҳаллаларида ҳам томорқалардан самарали фойдаланиш, электр таъминоти ва ички йўллари “оғир” тоифадаги манзиллар танлаб олинган. Шу асосида ҳудудларни яхшилаш учун туман-шаҳар ҳокимликлари ва тегишли ташкилотлар билан бирга дастлабки 379 та лойиҳага 3 миллиард сўмдан зиёд маблағлар ажратиш белгиланди.  

Бунинг натижасида 25 минг 518 та хонадон томорқаларнинг суғориш тизими яхшиланади, 23 минг 682 та хонадонларда электр таъминоти соз ҳолатга келтирилади, ички йўллар таъмирланади ва 39 та дренажлар ўрнатилади.

Жумладан, Ангрен, Чирчиқ, Янгийўл шаҳарлари, Бўка, Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Оҳангарон, Чиноз, Юқори Чирчиқ туманларидаги танланган маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланиб, аҳолига қулайлик яратилади.  

– Бунинг учун биринчи галда маҳаллардаги томорқа ерларни суғоришни яхшилаш ишларини бажариш юзасидан вазифалар белгилаб олдик, – дейди вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Зиёдбек Йўлдошов. – Охирги пайтларда айрим фуқаролар томонидан бунга етарлича эътибор берилмагани туфайли мавсумда сабзавот экинларидан яхши ҳосил олинмагани маълум бўлди. Шу сабабли бу масалани тизимли ҳал қилиш керак. Бунинг учун мутасадди ташкилотларнинг ирригация бўлимлари билан маҳалла кўчаларида ариқларни қазиш ва сув юриши учун қулай схемани ишлаб чиқиш зарур бўлади. Аҳоли томонидан ўз хонадонида бажарилиши шарт бўлган ишлар, томорқадан самарали фойдаланиш, ҳашар ва тадбирларда фаол иштирок этиш, маҳалла кўчалари ва томорқага ниҳол экиш, яшаб турган хонадонини озода сақлаш бўйича чоралар кўрилади.  

Умуман олганда, ўтган даврда бу борадаги саъй-ҳаракатлар тизимли амалга оширилаётган эди. Хусусан, Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 28 ноябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда ҳар бир маҳаллада камида 100 тадан хонадонга лимон, узум кўчати тарқатиш, кўчатлар ва кўп қаватли уйлар атрофида аҳолининг ташаббуслари асосида камида 10 миллион туп узум экиш  ҳақида аниқ топшириқлар берилган эди.

Шунга асосан Тошкент тумани масъуллари Ҳасанбой Гузари маҳалласида томорқа ер эгаларига сифатли ва касалликларга чидамли 500 туп лимон  кўчатлари етказиб берилди. Бундан ташқари, туманнинг Истиқбол, Сабзавот, Ойдин ҳаёт, Қизғалдоқ ва  бошқа маҳаллаларида ҳам аҳоли хонадонларида лимон экиш ишлари бошлаб юборилди. Бу эса келгусида қошимча даромад манбаига хизмат қилади.

Бундан ташқари, тажрибали томорқачилар фаолиятини янада ривожлантириш борасида ҳам тизимли ишлар қилинмоқда. Масалан, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Пискент туман бўлими ходимлари томонидан ҳам лимончиликни ривожлантириш, кўчатларни экиш ва парваришлаш, озиқлантириш, ўсимликни касалликлардан сақлаш тўғрисида тарғибот тадбирлари олиб борилиб, тумандаги лимон етиштирувчи томорқа ер эгаларига зарур тавсиялар берилди.

Жумладан, Муротали маҳалласида яшовчи Акмал Абдуқодиров хонадонида барпо этилган иссиқхона кўздан кечирилди. Кўп йиллардан буён томорқачилик билан шуғулланиб келаётган деҳқон 3 сотихлик ер майдонида иссиқхона қуриб, 30 тупдан зиёд лимон дарахтини парвариш қилиб келмоқда.

– Туманимиз иқлими лимон етиштириш учун жуда мос, – дейди А.Абдуқодиров. – Мевасининг пишиб етилиши учун иссиқ ҳарорат зарур. Шунинг учун уни кўпроқ иссиқхоналарда етиштирамиз. Кўчатлар яхши парвариш қилинса, 2-3 йилда ҳосилга киради. Ҳар бир дарахт тупидан 300-400 тагача лимон меваси олиб, йилига ички бозорга 2-3 тонна ҳосил етказиб берамиз. Ундан ўртача 30-40 миллиондан зиёд даромад қиламиз. Шунингдек, омилкор деҳқонлар тажрибаси ва мутахассислар тавсияси асосида иш олиб борилса, албатта, мўл ҳосил олишга эришилади.

Умуман олганда, келгуси йилда бу каби саъй-ҳаракатларни тизимли йўлга қўйиш орқали маҳаллаларда томорқадан яхши даромад оладиган оилалар кўпаяди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар