Янги йил байрами арафасида Бўка туманининг олис Жўраобод маҳалласида бир қатор ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали байрам тадбирида Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, депутатлар, ҳамкор вазирлик ва идоралар вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ҳудуд фаоллари, фахрийлар ва ёшлар, маҳалла аҳоли қатнашди.
Президентнинг ташаббуси асосида ташкил этилган “Маҳалла еттилиги” аҳоли муаммоларини маҳалланинг ўзида ҳал қилиш, маҳаллаларни ишсизлик, жиноятчилик, оилавий ажрим, камбағаллик ва миграциядан ҳоли ҳудудларга айлантиришнинг ишончли ва мустаҳкам кафолатига айланиб бормоқда.
Маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиши эса ҳудудларнинг молиявий мустақиллигини ошириш ва муаммоларини бевосита маҳалланинг ўзида мустақил ҳал этиш имкониятини яратиб берди. Хусусан, жорий йилнинг ўзида шаклланган маблағлардан 15 миллиард сўм маҳаллаларни ободонлаштириш, зарур воситалар ва инвентарлар билан жиҳозлаш, мавжуд инфратузилмани ривожлантириш харажатларига, 32 миллион сўм ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.
Айниқса, “Маҳалла еттилиги”га қулай шароит яратиш чоралари кўрилмоқда. Жойларда олиб борилган бу каби ишлар натижасида йил бошида аниқланган ишсизларнинг 75 фоизи бандлиги таъминланиб, 255 та маҳалла ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантирилди. Улар қаторида Жўраобод маҳалласининг Гулистон қишлоғи ҳам бор.
Тантанали маросимда “Жўраобод” маҳалла фуқаролар йиғини биноси, тиббиёт пункти, мини футбол стадиони очилиб, рамзий лента кесилди. Иштирокчилар биноларда яратилган шароитлар билан танишди. Соҳа мутахассислари билан суҳбат давомида бу каби бунёдкорликдан унумли фойдаланиш кераклиги айтилди.
Маҳалла марказида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев барчани яқинлашаётган Янги йил байрами билан табриклаб, ўз тилакларини билдирди.
– Жўраобод маҳалласига Янги Ўзбекистон нафасини олиб киришни мақсад қилган эдик ва бунга эришдик, – дейди вилоят ҳокими З. Мирзаев. – Ҳудудлар ободлиги ўз қўлимизда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда 2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши бежизга эмас. Барча маҳаллаларимизда, ҳар бир хонадонда мевали кўчатлар экиш керак. Улар яхши парваришланса атроф-муҳит софлиги таъминланади, сифатли маҳсулотлар олинади. Аҳоли бундан манфаатдор бўлади.
Тадбир давомида эл севган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ташкил этилиб, барчага кўтаринки кайфият улашилди.
Қайд этиш лозимки, қисқа муддатда бу маҳалланинг қиёфаси ўзгарди. Мавжуд инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий соҳа объектлари фаолиятини самарали ташкил этиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари амалга оширилди. Хусусан, яроқсиз ҳолга келиб қолган 176 та электр симёғоч янги темир бетон устунларга алмаштирилди, мавжуд 4 та трансформатор мукаммал таъмирланди. Шу билан бирга, 5,4 километр узунликдаги юқори кучланишли электр тармоқлари янгиланиб, хонадонларнинг кириш қисмига кабеллар тортиш бўйича ишлар якунланди. Шунингдек, 1,6 километр ички кўчалар шағаллаштирилди, карта усулида 4,4 километр йўлга асфальт ётқизилди. Ички кўчаларга қуёш нуридан қувват оладиган тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Бундан ташқари, 5 километр ичимлик суви тармоғи ўтказилиб, мавжуд 3 та сув иншооти жорий таъмирланди. Кўчаларнинг бошига чиқинди контейнерлари ўрнатилди ва ҳар ҳафтада камида бир маротаба олиб чиқиб кетиш тизими жорий қилинди.
Ҳудуддаги ариқ-зовурлар тозаланди ҳамда аҳоли томорқаларига оқава сув йўллари таъмирланди. Маҳаллада “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини татбиқ этиш мақсадида чинор, павлония, қайрағоч ҳамда терак каби кўчатлар экилди.
30-сонли умумтаълим мактаби янги қиёфага келтирилиб, моддий техник ҳолати яхшиланди, ўқувчиларнинг таълим олишлари учун барча зарурий шароитлар яратилди. Мактаб кутубхонаси қайта ташкил қилинди. Қишлоқдаги тиббиёт пункти жорий таъмирланиб, барча зарурий қулайликлар қилиниши туфайли аҳолига бирламчи тиббий хизмат янада яхшиланди.
Айниқса, маҳалла ёшларининг спорт билан шуғулланиши учун замонавий кураш спорт турига ихтисослашган клуб тўлиқ таъмирланди, маҳаллада янги воркаут майдончаси қурилди, мавжуд болалар майдончаси таъмирлаб берилди. Ҳудуддаги ишсиз хотин-қизлар тикувчилик йўналишида ўқитилди. Шунингдек, “Сайхунобод тажрибаси” асосида 9 нафар ишсиз фуқарога микролойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш чоралари кўрилмоқда.
Умуман олганда, амалга оширилган бу каби саъй-ҳаракатлар жўраободликлар учун Янги йил байрамига катта совға бўлди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |