Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Эҳтиёжманд оилаларга кўмак берилди

Ҳозирда барча ҳудудларда оғир шароитда яшаётган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, даромад манбаини яратиб бериш, тиббий хизмат, даволанишга бўлган эҳтиёжини қондириш, яшаш шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Бухоро вилояти Когон туманида ҳам мавжуд 23 та маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий қийин аҳволдаги опа-сингилларни қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари”га киритилганлар учун қулай даромад манбалари яратиш ҳамда кўмак беришга аҳамият қаратилмоқда.  

“Аёллар дафтари”нинг боқувчиси бўлмаган хотин-қизлар, ижтимоий ёрдамга муҳтож биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож хотин-қизлар тоифаларига мансуб, уй-жой таъмирига кўмак сўраган аёлларнинг 5 нафарига мадад ёрдами кўрсатилди. Уйларнинг том қисмини таъмирлаш мақсадида “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан ҳар бир таъмирталаб турар жой учун 45 донадан шифер, тахта ва мих маҳсулоти етказилгани хонадон бекаларини мамнун қилди.  

Жумладан, “Тунироқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Гулихон Ҳусенова, “Хўжа якшаба” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Манзура Мансурова, “Навруз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Назира Ниёзқулова, “Баҳоуддин Нақшбанд” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Роҳила Қурбонова, “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мукаррам Жўраева ана шундай эътибор ва рағбатдан баҳраманд бўлди.  

– Турар жойимиз томи шифер қилинмагани сабабли кўп йиллардан буён ёғингарчилик пайтлари томдан чакки ўтиб, ташвишга қолардик, – дейди Мукаррам Жўраева. – Ниҳоят, маҳалламиздаги ва бошқа масъуллар яшаш шароитимни кўрганидан сўнг, ночор пайтимизда бизга мададкор бўлишмоқда. Уйимизни таъмирлашга яқиндан ёрдам бераётганларга катта раҳмат.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар