
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилояти шаҳар ва туманларидаги Халқ қабулхоналарига 15 та “Cobalt” русумли хизмат автомашиналари тантанали топширилди.
Тадбирда халқ қабулхоналари бугунги кунда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимлари топишда самарали тизимни йўлга қўйгани боис фуқаролар мурожаатларини қабул қилишда оворагарчиликларнинг камайгани, бундан ташқари тизимга кўплаб мутасадди ташкилотлар вакилларининг жалб этилгани сабабли мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилаётгани таъкидланди.
– Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонига кўра, халқ қабулхоналари вакилларига аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб, уларнинг муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда секторлар фаолиятини назорат қилиш каби вазифалар юклатилган эди, – дейди Касби туман халқ қабулхонаси мудири Абдиали Холов. – Мазкур фармонда халқ қабулхоналарини автомашиналар билан ҳам таъминланиши кўзда тутилган эди. Мана бугун “Cobalt” русумли хизмат автомашиналарини қабул қилиб олдик. Албатта бу рағбат зиммамиздаги масъулиятни янада оширади. Бу машина тумандаги олис-олис қишлоқларга ҳам бемалол бориб келиш, у ердаги аҳоли муаммоларини атрофлича ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
Вилоят шаҳар ва туманларидаги Халқ қабулхоналарига 2018 йилда жисмоний ва юридик шахслардан 20 минг 305 та мурожаат келиб тушган, уларнинг 12 минг 282 таси қаноатлантирилган.
Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиев иштирок этди.
Ў.Баротов, ЎзА
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |