Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев раҳбарлигида маҳаллаларда жиноятларнинг барвақт олдини олиш бўйича Республика штабининг навбатдаги тезкор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Адлия вазирлиги, илмий таълим муассасалари ва бошқа мутасадди идораларнинг соҳавий раҳбарлари ва илмий ходимлари ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.
Муҳокамада ишчи гуруҳ аъзоларининг ҳудудларга бориб, “қизил” ва “сариқ” маҳаллалардаги жиноятлар содир этилишининг омилларини ўрганиш юзасидан ахбороти ва ишлаб чиққан таклифлари бир-бир кўриб чиқилиб, штаб аъзолари ва илмий мутахассислар томонидан савол-жавоб тариқасида музокора қилинди.
Йиғилиш якунида 2025 йилнинг биринчи чорагида маҳаллаларда жиноятлар, айниқса, ёшлар, ишсизлар ва аёллар жиноятчилигининг барвақт олдини олишга қаратилган янгича ёндашувлар асосидаги Республика, вилоят ва туманларнинг манзилли “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириладиган тадбирлар юзасидан тақдимот тайёрланиши бўйича топшириқ берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |