2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Давлат дастури ижроси: эзгу ишлар келгуси йилда ҳам давом этади

2024 йил йил якунига етмоқда. Барча соҳа ва тармоқларда ушбу йилга мўлжалланган режа ва дастурларнинг ижроси сарҳисоб қилинмоқда.

Бу йил юртимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиб, “Ўзбекистон-2030” стратегияси асосида беш йўналиш ва 100 мақсаддан иборат чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, давлат дастурининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, транспорт хизматлари, йўл инфратузилмаси, аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш, яшиллик даражасини ошириш ҳамда маиший чиқинди хизматлари кўрсатиш мақсадлари бўйича Самарқанд вилоятида ҳам муайян ишлар бажарилди.  

Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуровнинг қайд этишича, дастурнинг 51-мақсадида кўзда тутилган “яшил” иқтисодиётга ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш чора-тадбирлари юзасидан жорий йилда вилоятда 84,2 МВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилди. Бунинг натижасида қайта тикланувчи энергия манбаларининг жами истеъмолдаги улуши 8,9  фоизга етди.

 – 53-мақсад – Ўзбекистон Республикасининг глобал транспорт-логистика тармоқларига интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизими салоҳиятини ошириш бўйича йилнинг ўтган даврида 352,3 миллион нафар йўловчига транспорт хизматлари кўрсатилиб, йўловчи ташиш хизматлари ҳажми 104 фоизга етказилди, – дейди А.Шукуров. – Шунингдек, 46,8 миллион тонна юк ташилиб, бу йўналишдаги хизматлар ҳажми 103,1 фоизга етказилди. Аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатиш сифатини ошириш, бунда замонавий автобус ва электробуслардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Самарқанд шаҳри Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг “Яшил шаҳар” лойиҳасига киритилиши муносабати билан мазкур лойиҳа доирасида банк кредити асосида шаҳарга 100 та электробус ва уларни қувватлаш ускуналари келтирилиши белгиланган. Элекробус хариди бўйича тендерда Хитойнинг Yutong компанияси ғолиб чиқиб, 2023 йил май ойида дастлабки 6 та электробусни етказиб берган ва ушбу транспорт воситалари “Самарқанд темирйўл вокзали – Самарқанд халқаро аэропорти” йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатиб келаётган эди. Яқинда яна 30 та шундай транспорт воситаси келтирилиб, бешта йўналишга қўйилди. Қолган 64 та электробус ҳам йил якунига қадар Самарқандга келтирилиб, аҳолига хизмат кўрсата бошлайди. Бу транспорт воситаларининг қулайлиги, атроф-муҳитга зарари йўқлигини ҳисобга олиб келгуси йилларда яна 250 та электробус харид қилиш режалаштирилмоқда.  

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, урбанизация стратегиясини амалга ошириш, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш даражасини оширишга доир 60-мақсад бўйича вилоятда бу йил 11300 хонадонли 182 та уй-жой қурилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар 3797 хонадонли 62 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Булунғур ва Ургут туманларида бошланган “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши Тойлоқ тумани ва Самарқанд шаҳрида ҳам бошланди. Янги уй-жойлар қурилиши натижасида йил якунига қадар урбанизация даражаси 37,5 фоизга етиши кутилмоқда. Йил бошидан буён вилоятда 9 триллион 147 миллиард сўмлик  қурилиш-пудрат ишлари амалга оширилди ва ўтган йилга нисбатан ўсиш сурати 110 фоизни ташкил этмоқда.

Давлат дастурида белгиланган инфратузилма лойиҳаларини барқарор ва узоқ муддатли молиялаштириш манбалари билан таъминлаш бўйича аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 492,1 километр сув тармоқлари ва 93 та сув иншооти қурилди. Бунинг натижасида аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 77,6 фоизга етди. Шаҳар ва қишлоқлардаги маҳаллаларнинг 3 минг километр узунликдаги ички автомобиль йўлларини асфальтлаш ва шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Абу-Даби тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан Самарқанд шаҳридаги Амир Темур, Гагарин кўчалари реконструкция қилиниб, Мирзо Улуғбек ва Гагарин кўчалари кесишмасида туннел қурилди. Айни пайтда Ипак йўли кўчасини реконструкция қилиш, Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмасида туннел қурилиши ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, мазкур жамғарма томонидан Самарқанд шаҳар ичимлик суви тармоғини янгилаш бўйича лойиҳа ҳам молиялаштирилмоқда.

Ушбу йўналишдаги ишлар келгуси йилда ҳам давом эттирилиб, вилоятнинг беш туманида оқова тармоқлари яратилади. Самарқанд шаҳар Қорасув массивига борадиган янги йўл ва кўприк қурилиши бошланади.  

Давлат дастурининг муҳим мақсадларидан бири бўлган экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида 11,6 миллион туп, кузги мавсумда эса 6,5 миллион туп манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилди.  

Баҳорда 10,5 гектар ер майдонида 16 та “Яшил боғ”, “Ҳокимлик боғи” ташкил этилган бўлса, кузда ҳам барча туман ва шаҳарларда жами 17 гектар ер майдонида бу каби боғлар барпо этилди.  

Шунингдек, 40 га яқин йирик саноат корхонаси томонидан 138 минг туп кўчат экилиб, “яшил белбоғ”лар яратилди. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида вилоятнинг яшиллик даражаси 8,7 фоизга етказилди.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари сифатини яхшилаш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар туфайли вилоятдаги 1126 та маҳалланинг 1123 таси қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари билан қамраб олинган. Чиқиндини қайта ишлаш билан шуғулланувчи 19 та тадбиркорлик субъекти томонидан жорий йилда 24 минг 272 тонна полимер маҳсулотлари, қоғоз-картон чиқиндилари қайта ишланиб, чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 38 фоизга етказилди. Иштихон ҳамда Жомбой туманларидаги иккита маиший чиқинди полигони ёпилиб, маиший чиқинди полигонларини қисқартириш даражаси 7,5 фоизни ташкил этди.

Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича кескин чоралар кўриш мақсадида якунига етаётган йилда вилоятдаги 7 та саноат корхонасида локал оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш ва мавжудларини реконструксия қилиш ишлари амалга оширилди. Айни пайтда “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ва “Vintradition” МЧЖда локал оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш ишлари давом етмоқда.

Келгуси йил мамлакатимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб номланиши бу борадаги ишлар изчил давом этишидан далолатдир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар