2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Жойларда камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар давом этмоқда

Юртимизнинг энг чекка, ижтимоий-иқтисодий ҳолати оғир ҳудудларида камбағалликни қисқартириш ҳамда қиш мавсумида кузатиладиган масалаларни бартараф этиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси ҳамда Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи вакилларининг айни мақсадлардаги фаолияти эътиборга молик.

Хусусан, Президенти маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакилларининг навбатдаги манзили Хоразм вилоятининг Хива тумани бўлди.

Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ҳамда ўрганишлар натижаси асосида бир қатор эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга керакли ёрдамлар кўрсатилди.

Мисол учун, Истиқлол маҳалласида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи, боқувчисини йўқотган мурожаатчи Дилноза Худоёрова хонадонига борилиб, унга ўзини-ўзи иш билан банд қилиши ҳамда оиласига қўшимча даромад келтириши мақсадида тикув машинаси ва керакли анжомлар топширилди.

Бундан ташқари, маҳалладаги нуронийлар билан суҳбат қурилиб, аҳолини қийнаётган муаммолари тингланди ва уларнинг ечими бўйича мутасаддилар билан ҳамкорликда амалий ишлар режалари белгилаб олинди.

Шу ернинг ўзида “маҳалла еттилиги” аъзолари билан кенг муҳокамалар ўтказилиб, жойларда ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришда Президентимиз белгилаб берган йўналишлар бўйича ишларни қатъий ташкиллаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳ мазкур маҳаллада қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва ободонлаштириш ишлари билан ҳам яқиндан танишди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун амалий кўмак кўрсатилди. Маҳаллада “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари ҳам ўтказилди.

Шунингдек, нуронийлар дуоси билан хайрли ва савобли ишларни давом қилдирган ҳолда ҳомийлар томонидан маҳаллада кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга ҳадялар тарқатилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар