Юртимизда ногиронлиги бор фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва яшаш шароитларини яхшилаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Президент Халқ қабулхоналари ташаббуслари билан ногиронлиги бор фуқароларнинг кўнгилларини шод қилиш, давлатимизнинг уларга нисбатан бўлган ғамхўрлигини янада намоён этиш мақсадида жойларда сектор раҳбарлари, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари, маҳалла “еттилик”лари ҳамда бошқа масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар ташкил этилди.
Хусусан, Тошкент шаҳри Чорбоғ маҳалласида жойлашган махсус 508-сонли МТТдаги 84 нафар жисмоний имконияти чекланган болаларга давлатимиз раҳбари номидан совғалар топширилди.
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги тантаналар уйида ҳам тадбир ташкил этилиб, унда Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ногиронлар ассоциацияси, Афғончилар бирлашмаси, Чернобилчилар ассоциацияси вакиллари ҳамда жисмоний имконияти чекланган болалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Бундан ташқари Навоий шаҳрида ногиронлиги бўлган 400 нафар фуқарога ҳам эҳтиром кўрсатилиб, дастурхон ёзилди ва маданий чиқишлар намойиш этилди.
Тадбирларда сўз олганлар орамиздаги имконияти чекланган инсонларга ғамхўрлик қилиш ҳам фарз, ҳам қарз эканлиги, хайрли ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши лозимлигини таъкидлашди.
Президент Халқ қабулхонаси ташаббуси билан ўтказилган 250 дан зиёд байрам тадбирларда жами 13 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахслар қамраб олиниб, давлатимиз раҳбари номидан турли совғалар топширилди.
Бундан ташқари, 4 мингга яқин ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйларига борилиб, ҳолидан хабар олинди ва рўзғор буюмлари топширилди. 12 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларга турли ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, дори-дармон, маиший техника, протез ортопедия воситалари, моддий ёрдам ва бошқа турдаги кўмаклар кўрсатилди.
Мисол учун, Қорақалпоғистонда ўтказилган тадбирлар доирасида жами 2 300 та ногиронлиги бўлган шахс қамраб олиниб уларга аравача, эшитиш мосламаси, ҳасса-таёқ каби реабилитация воситалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Навоий шаҳрида алоҳида таълимга муҳтож бўлган болалар учун 16-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида бугунги кунда 108 нафар бола таълим-тарбия олиб келмоқда. Ушбу масканда ногиронлиги бўлган болалар учун Халқ қабулхонаси ташаббуси билан ҳомийлик асосида янги спорт зали қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, жорий йилнинг ўтган даврида Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига ногиронлиги бўлган шахсларни ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш бўйича 16,5 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган, уларнинг 14 мингга яқини, яъни 84 фоизи қаноатлантирилган.
Жумладан, мурожаатларнинг асосий қисми тиббий амалиёт, ногиронлик гуруҳини тиклаш ва ўзгартириш, белгилаш, нафақа тайинлаш, ногиронлиги бўлган шахсларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, даволаниш учун ордер ажратиш каби масалаларга доир бўлган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |