Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Бош прокурор қиш мавсуми билан боғлиқ камчиликларни бартараф этишга кўрсатмалар берди

Бош прокуратура томонидан куз-қиш мавсумида аҳолининг ресурсларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш учун зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, ресурсларини иқтисод қилиш ва етказилган зарарларни ундириш билан боғлиқ амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Шу мақсадда Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби ҳам фаолият юритмоқда.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ва Чирчиқ шаҳрида қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, ижтимоий соҳа объектларининг энергия ресурслари билан таъминланиши аҳволини ўрганди.

Бош прокурор “Бўстонлиқ газ тўлдириш шохобчаси”га ташриф буюриб, мутасадди ташкилотларга объектни қисқа муддатда якунлаб, фойдаланишга топшириш бўйича топшириқ берди. “Бўстонлиқ кўмир омбори” фаолиятини кўздан кечириб, масъуллар зиммасига сифатли кўмир етказиб берилиши устидан назоратни кучайтириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, тумандаги “Шкода” нимстанциясида юкламаси юқори бўлган трансформаторни йирик қувватлисига алмаштириш бўйича мутасадди ташкилотларга кўрсатма берилди.

Шу билан бирга, тумандаги 26-мактаб ва 12-сонли оилавий поликлиникаси биноларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги аҳволи ўрганилиб, биноларни давлат дастурига киритиш масаласи муҳокама қилинди.

Чирчиқ шаҳридаги туғруқ комплексининг мавсумга тайёргарлик ҳолати, биноларда электр таъминотини яхшилаш борасида масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар