2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Муҳим мавзу юзасидан очиқ мулоқот

Нукус “Темурбеклар мактаби”да “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз!” мавзусида республика семинари доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда шаҳар ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилоти директорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Сўнгги йилларда мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини ташкил қилиш, замонавий ахборот технологияларини қўллаш, бошқарув жараёнларини рақамлаштириш орқали хизматлар сифатини ошириш, давлат ва нодавлат мактабгача ва мактаб таълими муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  

Хусусан, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу соҳада қабул қилинган ички идоравий ҳамда янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари асосида уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар матнлардаги нормаларнинг моҳияти билан аҳамияти таништирилиб, кафолат хат расмийлаштирилди. Тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича малакаси оширилмоқда. Педагог ходимлар 2 соатлик “Коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида ўқитилмоқда.  

Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган Давлат дастурида вазирликка юклатилган тадбирларнинг ижроси, шунингдек, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ижроси таъминланмоқда.  

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунни амалга ошириш бўйича идоравий дастур тасдиқланиб, қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошириш, коррупцияга қарши профилактика чора-тадбирларни ташкил этиш ҳамда илгариги текширишларда кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида жорий йил 1 ноябрдан 1 декабрга қадар “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” ўтказилмоқда.  

Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларида коррупция тушунчасини ёшга мос тарзда тушунтириш, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш, ҳалоллик ва адолатлилик каби хислатларни шакллантиришга қаратилган тадбирлар, умумий ўрта таълим муассасаларида “Ўқувчи ёшлар ҳалоллик тарафдори” 10 кунлиги ташкил этилди. Тизимдаги олий таълим, мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ҳамда ташкилотларида “Ёшлар коррупцияга йўқ дейди” мавзусида энг яхши расмлар танлови, тизимдаги олий таълим муассасаларининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида “Стоп коррупция ҳештеги” челленджи, ота-оналар ўртасида “Истеъмолчиларнинг таълим хизматлари сифатидан қаноатланганлиги” мавзуси бўйича социологик сўровномалар, “Аксилкоррупция ҳафталиги”, ўз фаолиятлари очиқлигини таъминлаш, коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича “Очиқ эшиклар куни” тадбирларини ўтказилмоқда.  

Республика семинари доирасида ташкил этилган очиқ мулоқотда педагоглар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар