Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Аҳоли муаммолари жойида ҳал этилди

Бухоро вилояти 4-сектор раҳбари Д.Юлдашев Жондор тумани “Намгони” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.

Қабулда туман халқ қабулхонаси, сектор ишчи гуруҳи ҳамда “маҳалла еттилиги” иштирок этиб аҳоли муаммоларини ўрганди. Унда 20 га яқин фуқаролар томонидан 15 дан ортиқ мурожаатлар ўрганилди.  

– Мурожаатим жойида ҳал этилди, – дейди  Юлдуз Раҳмонова. – Энди ҳунаримни ишга солиб, уйда тикиш-бичиш билан шуғулланаман. Маҳалламиздаги хотин-қизларга ҳунаримни ўргатиб, тикув цехи очишни мақсад қилганман.  

Қувонарлиси, Юлдуз Раҳмоновага ўхшаган яна уч нафар хотин-қизларга тадбиркорликни бошлашлари учун тикув машинаси сектор раҳбари томонидан топширилди. Шунингдек, бир нафар “Аёллар дафтари”га киритилган фуқарога имтиёзли кредит асосида қора мол, икки нафар фуқарога дори-дармон, ҳамда эҳтиёжманд фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.  

Бу каби сектор раҳбарлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллардан кўзланган асосий мақсад, аҳолининг оғирини енгил қилиш, уларга муносиб шароитни яратишдан иборатдир.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар