2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Ҳар бир давлат хизматчиси – маънавият тарғиботчиси” мавзусида ўқув курслари бошланди

Маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятига кўмаклашиш долзарбдир.

Бу борада Республика Маънавият ва маърифат маркази жамиятда эзгу қадриятларга асосланган демократик тамойилларни қарор топтириш, оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштиришга оид фаолиятда қатнашиш, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишга катта эътибор қаратилмоқда.

6-8 ноябрь кунлари Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ҳокимликларнинг захира кадрларини сиёсий-маънавий компетенцияларини ривожлантиришга оид “Ҳар бир давлат хизматчиси – маънавият тарғиботчиси” мавзусида 3 кунлик малака ошириш ўқув курслари ташкил этилди.

Биринчи кун ўқув машғулотларини Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов очиб берди. У дарс жараёнида “Давлат хизматчисининг маънавий-ахлоқий фазилатлари” мавзусида раҳбар кадрларнинг касбий маҳорати, маънавий қиёфасидаги ахлоқий жиҳатлари, раҳбар ходим қиёфасини белгилашда муҳим мезонлардан бири бўлган юксак маънавият, масъулият ва маданиятлилик даражаси ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, ўқувларда иштирок этаётган ҳар бир давлат хизматчиси керакли билим ва тажрибани ўрганишлари учун малака ошириш ўқув курсларига Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо, Нотиқлик академияси раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, шарҳловчи Қобилбек Каримбеков ва бошқа мутахассислар жалб этилган.

Машғулотларда олимларимиз мамлакатимиздаги ислоҳотлар ва уларнинг мазмун-моҳияти, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, 2024 йил – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили“ мазмун-моҳияти, вазирлик, идора ва ташкилотларда маънавий-маърифий ишларни етарли даражада ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шу билан бирга ижтимоий ахлоқ ва янгиланаётган жамият, раҳбар маънавияти ва касб этикаси, маънавий тарғибот таъсирчанлигини ошириш йўллари, миллий ғоянинг Ўзбекистон тараққиётдаги ўрни, маънавий-маърифий ишларнинг ҳолати, жамият барқарорлигига салбий таъсир этувчи таҳдидлар ва уларни бартараф этиш омиллари, маънавият секторини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар каби мавзуларда маърузалар белгиланган.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борадаги чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашдан иборатдир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар дастурлари асосида (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар