Хоразмда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов ва кадрлар бошқармаси бошлиғи Музаффар Муҳитдинов Урганч давлат университетининг бўлажак ҳуқуқшунос талабалари билан учрашди.
Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар тарғиботига алоҳида эътибор қаратилган учрашувда нафақат истиқболли режалар, балки Олий суд ва Урганч давлат университети ўртасидаги амалий ҳамкорлик натижасида эришилган ютуқлар ҳам эътироф этилди.
– Мулоқот Олий суд ва Урганч давлат университети ўртасида юридик кадрларни тайёрлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандум ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди, – дейди Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов. – Чунки, бу суд аппарати ходимларининг жамиятда ижтимоий мавқеини ва обрў-эътиборини ошириш ҳамда судларда энг муносиб ва юқори малакали кадрлар корпусини шакллантириш тизимини тубдан ислоҳ қилиш йўлидаги энг асосий вазифаларидан биридир.
Учрашувда бундай мақсадларга эришиш учун кадрлар билан ишлаш ҳамда уларнинг билими, малакаси ва иш сифатини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
– Биз бугунги тадбирда судларда ходимларнинг дунёқараши, маънавияти, касбий одоб-ахлоқи ҳам муҳим аҳамият касб этишини билиб олдик, – дейди талаба Шоҳида Фарҳодова. – Олий суд раиси ўринбосари бизга судьялик касбининг машаққати, давлат номидан қарор қабул қилишнинг масъулиятини аниқ мисоллар асосида тушунтирди. Шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимига доир қонунчиликдаги янгиликлар билан танишдик.
Очиқ мулоқотда ёшларга Олий суд ҳузурида ташкил этилган “Бўлажак суд ходимлари” клубига университет талабаларини фаол жалб қилиш учун тегишли ҳуқуқий замин яратилганлиги, пировардида талабалар ҳеч қандай тўсиқларсиз клубга аъзо бўлиб, дарсдан бўш вақтларида судларда танишув амалиётини ўташи ҳамда бўлажак касблар бўйича иш ўрганиши учун имконият мавжудлиги тушунтирилди. Шунингдек, талабалар белгиланган тартибда судларга бириктирилади ҳамда амалиёт ўташи учун барча шарт-шароит яратилиб берилади.
Эътиборлиси, Олий суд раҳбарияти томонидан суд тизимида ишлаш истагини билдирган интилувчан ва изланувчан талабаларга қонунчиликка кўра меҳнат қилиш, иш ўрганиш ва тажриба орттириш учун барча имконият яратиб берилиши таъминланади.
Талабалар учрашувда суд тизимидаги бўш иш ўринлари, ходимлар учун яратилган шароитлар, ижтимоий кафолатлар, ишга қабул қилиш тартиби ҳамда номзодларга қўйиладиган талаблар ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |