2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бўлим бошлиғи Зарина Абдуллаева, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – Туризм бошқармаси бошлиғи Хуршид Аҳмедов, вилоят экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Баҳромжон Жуманов иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Очиқ мулоқот чоғи вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари, экофаоллар, Президент мактаби ўқувчилари ҳамда экологияга бефарқ бўлмаган йигит-қизларнинг атроф муҳит муҳофазасига оид муаммо ва таклифлари муҳокама қилинди. Берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

Раҳбарлар ҳар бир иштирокчининг таклиф ва мулоҳазалари, албатта, инобатга олинишини таъкидлаб, ёшларда табиатга ғамхўрлик ҳисси ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.  

Фарғона шаҳридаги дарахтлар кесиш, атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли бор корхоналар, Ёзёвон туманидаги Марказий Фарғона ўрмон хўжалигига экскурсия ташкил этиш, иккиламчи қайта ишланадиган чиқиндилардан унумли фойдаланиш ҳамда экологик таълим йўналишидаги танлов ва лойиҳаларни амалга ошириш борасида  ёшлар киритган таклифларни амалга ошириш чоралари, вазифа ва режалар ҳақида раҳбарлар ахборот беришди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар