Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бўлим бошлиғи Зарина Абдуллаева, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – Туризм бошқармаси бошлиғи Хуршид Аҳмедов, вилоят экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Баҳромжон Жуманов иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Очиқ мулоқот чоғи вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари, экофаоллар, Президент мактаби ўқувчилари ҳамда экологияга бефарқ бўлмаган йигит-қизларнинг атроф муҳит муҳофазасига оид муаммо ва таклифлари муҳокама қилинди. Берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.
Раҳбарлар ҳар бир иштирокчининг таклиф ва мулоҳазалари, албатта, инобатга олинишини таъкидлаб, ёшларда табиатга ғамхўрлик ҳисси ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.
Фарғона шаҳридаги дарахтлар кесиш, атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли бор корхоналар, Ёзёвон туманидаги Марказий Фарғона ўрмон хўжалигига экскурсия ташкил этиш, иккиламчи қайта ишланадиган чиқиндилардан унумли фойдаланиш ҳамда экологик таълим йўналишидаги танлов ва лойиҳаларни амалга ошириш борасида ёшлар киритган таклифларни амалга ошириш чоралари, вазифа ва режалар ҳақида раҳбарлар ахборот беришди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредит | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Пиллачилик | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |