Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Халқ қабулхоналарига хизмат автомашиналари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилояти туман ва шаҳарларидаги Халқ қабулхо­на­ларига маҳаллий бюд­жет маб­лағлари ҳисоби­дан 10 та “Cobalt“ русумли енгил авто­машина берилди.

Вилоят Халқ қабулхонасида автоуловлар калитини топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда Халқ қабулхоналари юртимизда аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва жойлардаги муаммоларни тезкор ҳал этишда самарали тизимга айлангани таъкидланди. Хусусан, ўтган 2018 йилда Навоий вилоятидаги Халқ қабулхоналари­га жисмоний ва юридик шахс­лардан 15 мингдан зиёд ариза тушиб, уларнинг қарийб 12 мингтаси ижобий ҳал этилган.

 

photo5393616623648221880.jpg

 

– Хизмат автомобиллари фаолиятимиз самарадорлигини янада ошириш, чекка ҳудудлар аҳолиси муаммоларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш имкониятини кенгайтиради, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зарафшон шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Э.Нурмуҳаммадов. – Энди аҳоли муаммоларига уйма-уй юриб, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ечим топамиз.

 

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.

 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА​​

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар