2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Қишлоқ аҳлининг орзуси ушалди

Сурхондарё вилоятининг Денов тумани Аламжаҳон қишлоғидаги 103 хонадонда яшайдиган 678 нафар истеъмолчи, умумтаълим мактаби ва қишлоқ врачлик пункти тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Қишлоқ кексаларининг айтишича, улар Аламжаҳонга тоза ичимлик сув қувурлари тортилишини қарийб 50 йил интизорлик билан кутган. Шу йилларда аҳолига оби-ҳаёт етти километрдан ортиқ масофадан махсус техника ёрдамида муайян маблағ эвазига етказиб берилган. Жорий йилда ҳар бир хонадон бир машина ичимлик суви учун 300-350 минг сўм тўлаган.  

Чекка қишлоқ аҳолисини сифатли оби-ҳаёт билан таъминлаш мақсадида 19,4 километр масофага диаметри 76 миллиметрли қувур ётқизилди. Табиий булоқдан сув олиш учун иккита каптаж қурилиб, қувурлар ўрнатилди. Қурилиш ишлари Денов тумани сув таъминоти бўлими мутахассислари ва қишлоқнинг кўнгилли вакиллари иштирокида тез, сифатли амалга оширилди.  

– Қишлоғимизга тоза сув келди, – дейди уй бекаси Хосият Шерқобилова. – Бундан қувончимиз чексиз. Шу пайтгача ичимлик сувини сотиб олиб, махсус сув идишларимизни тўлдириб қуярдик. Айниқса, ёз кунлари сувнинг таъми ўзгариб ҳам қоларди. Энди фарзандларимиз, невараларимиз тоза сувдан истеъмол қилиб, янада соғлом улғаяди. Сув идишларда ҳафталаб туриб қолган сувларни ичмайди.  

Қишлоққа сифатли тоза ичимлик суви етиб келгани муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда туман ҳокими Илҳом Аброров мамлакатимизда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилаётган эътибор ҳақида алоҳида фикр юритди. Катта маблағ эвазига қишлоққа келтирилган оби-ҳаётни тежаб сарфлаш юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди. Нуронийлар мамлакатимизга тинчлик, осойишталик, эл ободлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга бардавомлик, маҳаллаларга файз, хонадонларга қут-барака тилаб, дуога қўл очди. Юртимизда инсон қадри улуғланиб, одамларнинг осуда, тўкин, фаровон турмуш кечириши йўлида кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун давлатимизга чексиз миннатдорлик билдирди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар