2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулларнинг натижаси муҳимдир

Олий суд раиси ўринбосари Шуҳрат Полвонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятида сайёр қабул ўтказилди.

Унда 48 нафар фуқаро  қабул қилинди. Фуқаролар мурожаатларининг 23 таси жиноят, 16 таси фуқаролик, 3 таси иқтисодий ҳамда  6 таси маъмурий судловга тааллуқлидир.  

Келиб тушган мурожаатлардан 41 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса,  шундан 2 та мурожаат қаноатлантирилди, 5 та шикоят ва ариза қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди.  

Шунингдек, сайёр қабул  давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимнома ва илтимосномалар асосида жазо ўтаётган 11 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.  

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 6 та алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилган бўлса, ажрашиш арафасидаги 2 та оила яраштирилди. Шунингдек, 3 нафар шахснинг  юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилашга оид аризалари қаноатлантирилди.  

Иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан 3 та тадбиркорлик субъектининг  аризалари бўйича даъво талаблари қаноатлантирилди ва даъвогарлар ҳисобига 1 222 460 468 сўм ундирилиши белгиланди.  

Бундай сайёр қабуллар республика миқёсида давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар