2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари Улусда қабул ўтказди

Қабулда вилоят суди, прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси, вилоят адлия, ички ишлар ва солиқ бошқармалари, Халқ қабулхонаси раҳбарлари мурожаатчиларни қабул қилиб, уларнинг дардларини тинглади.

Жумладан, Самарқанд вилояти суди раиси ўринбосарлари Т.Бойзоқов, З. Аллабаев ва Х.Турсунов, шунингдек, вилоят маъмурий суди, Нуробод тумани суди масъуллари суд органларидан нажот истаб келган фуқароларни қабул қилдилар. Қабулда жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг қонунга мувофиқ келадиганлари ижобий ҳал қилинди, қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда тегишли тартибда аризалар олинди. 

Содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазо ўтаётган 5 нафар фуқаро қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлиги ва бундан буён соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришини билдириб, жазонинг ўтолмай қолган қисмидан озод қилишни сўради. 

Тадбир давомида Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг сайёр суд мажлиси ташкил этилиб, ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредитИшонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
ПиллачиликИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш (таснифланадиган компенсациялар мустасно)Ишонч телефони1 Август 202414 Август 2024Андижон вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар