Қабулда вилоят суди, прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси, вилоят адлия, ички ишлар ва солиқ бошқармалари, Халқ қабулхонаси раҳбарлари мурожаатчиларни қабул қилиб, уларнинг дардларини тинглади.
Жумладан, Самарқанд вилояти суди раиси ўринбосарлари Т.Бойзоқов, З. Аллабаев ва Х.Турсунов, шунингдек, вилоят маъмурий суди, Нуробод тумани суди масъуллари суд органларидан нажот истаб келган фуқароларни қабул қилдилар. Қабулда жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг қонунга мувофиқ келадиганлари ижобий ҳал қилинди, қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда тегишли тартибда аризалар олинди.
Содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазо ўтаётган 5 нафар фуқаро қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлиги ва бундан буён соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришини билдириб, жазонинг ўтолмай қолган қисмидан озод қилишни сўради.
Тадбир давомида Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг сайёр суд мажлиси ташкил этилиб, ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредит | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |