Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Маҳалла кўчалари асфальтланмоқда

Кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари замирида инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг оғирини енгил қилиш, турмуш шароитларини яхшилашдек эзгу ва хайрли ишлар ётади.

Айниқса, чекка-чекка маҳаллаларнинг обод масканларга айланаётганлиги, ҳудудларда табиий газ, электр энергияси, ичимлик сув таъминоти яхшиланиб, йўллар таъмирланаётганлиги юртдошларимизни қувонтирмоқда.

Ана шу каби ибратли ишлар доирасида чекка-чекка маҳаллалар йўлларини таъмирлаш, асфальтлаш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Буни Қўрғонтепа туманидаги Зарбулоқ маҳалласида олиб борилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. 

– Бугунги кунда маҳалламизда 3 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади, – дейди “Зарбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини Хотин-қизлар фаоли Зарнигор Ҳасанова. – Маҳалламиз аҳолиси кўп йиллардан буён ички йўлларимизнинг носозлигидан, яъни ёзда чанг, қишда лой эканлигидан азият чекиб келар эди. Турли идораларга мурожаатлар қилинган, лекин масала ҳал бўлмай келаётган эди. 

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан бугун ана шу муаммо бартараф этилмоқда, йўлларимиз ободонлаштирилиб, асфальтланмоқда. 

Айни кунларда мазкур маҳалланинг Зардўз, Хотира ва Оқтепа кўчалари Қўрғонтепа тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси мутахассислари томонидан махсус техникалар ёрдамида текисланиб, 1,5 километр қисми асфальтланмоқда. 

Тумандаги қатор маҳалла кўчалари таъмирланиб, кундан-кунга обод масканга айланаётганлигидан одамлар мамнун. Бу каби хайрли ишлар фуқароларнинг эртанги кунга бўлган ишончини оширмоқда, бугунги кунидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар