2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Пахтакор тумани аҳолисининг муаммолари тингланди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули Пахтакор туманининг “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.

Оммавий қабулда секторлар раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва вилоят ҳамда тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Қабулда бошқа ҳудудлардаги аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шаҳар ва туманлардаги Халқ қабулхоналаридан онлайн тарзда вилоят ҳокимига мурожаат қилиш имконияти яратилди.

Қабулда ҳар бир гуруҳдаги мутасаддилар аҳоли муаммоларини тинглади.

Пахтакор туманида 2023 йилда 6 та давлат дастури доирасида 62 та объектда 68 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Туманда жорий йилда тасдиқланган 3 та давлат дастури доирасида 21 та объектга 22 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилган.

“Ташаббусли бюджет” дастурининг иккинчи мавсумида ғолиб бўлган 6 та объектга 8 миллиард 100 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Сайёр қабулда аҳоли томонидан даволаниш ва дори-дармон, уй-жой таъмири ва ижтимоий масалаларга доир мурожаатлар келиб тушди. 71 нафар фуқародан 92 та масалада мурожаатлар қабул қилинди.

Ушбу мурожаатларни қонун доирасида белгиланган муддатларда ўрганиб, ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда туманлар ҳокимларига вазифалар белгилаб берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар