
Истиқлолимизнинг 33 йиллиги байрами нишонланаётган шу кунларда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"даги 83 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.
Уларга маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси асосида бепул замонавий тикув машиналари топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман секторлар раҳбарлари, тегишли мутасаддилар, ҳоким ёрдамчилари ва эҳтиёжманд хотин-қизлар иштирок этди.
Учрашувда сўз олган туман ҳокими Шерзод Йўлдошев барчани мустақиллик байрами билан қизғин қутлаб, инсон қадри улуғланган юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан эканлигини қайд этди.
Ўз ўрнида тадбир иштирокчилари давлатимиз раҳбарининг ташаббуси асосидаги бундай эътиборнинг айни байрам кунлари рўёбидан икки карра мамнунлигини билдирди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |