Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Раҳбар ва ёшлар учрашуви

Мамлакатимизда ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ўз вақтида ҳал этиш масаласи ҳар бир мутасаддига катта масъулият юклайди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева ўзига бириктирилган (30 нафар) давлат ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган, кўмакка муҳтож ёшлар билан учрашди.  

Самимий мулоқот тарзида ўтказилган  учрашув аввалида Қўмита раиси Президентимиз томонидан ёшларни ҳимоялашга доир жорий этилган янги тизимнинг мазмун-моҳиятини яна бир бор атрофлича тушунтириб берди.  

Шунингдек, Парижда бўлиб ўтган Олимпиада мусобақаларида ёшларимиз томонидан эришилган муваффақиятларга алоҳида тўхталди.   

Жуда қизғин ва сермазмун кечган суҳбатда ёшлар профилактик ҳисоб, пробация назоратидан чиқиш, муддатли ҳарбий хизмат, ишга ва ўқишга кириш, соғлиғини янада яхшилаш, фарзандини мактабгача таълим муассасасига жойлаш ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан маълумотга эга бўлди.  

Шу билан бирга, айрим саволлар юзасидан якка тартибда суҳбатлашилди.  

Тадбир давомида аниқланган барча муаммо ва камчиликларни ҳал этишнинг зарур чора-тадбирлари ва уларни амалга ошириш муддатлари белгилаб олинди.  

"Раҳбар ва ёшлар" туркумидаги учрашувлар турли ижтимоий муаммоларга тез ва ўз вақтида ечим топиш имконини бермоқда.   

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар