
Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Косонсой туманида сайёр қабул ўтказди.
Қарийб 7 соат давом этган жараёнда икки юзга яқин фуқаро вилоят раҳбари билан юзма-юз бўлиб, ўз муаммолари ва таклифлари ечими бўйича кўмак сўради. Вилоят ҳокими ҳар бир мурожаатни ўрганиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар белгилади.
- Чуст туманидаги «Юқори» МФЙдан келдим. Бу йил Наманган муҳандислик-қурилиш институтини битирдим. Ўз соҳам бўйича иш қидираётган эдим. Сайёр қабулда вилоятимиз раҳбарига шу масалада мурожаат қилдим. Шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Мутахассислигим бўйича ишли бўлдим. Эндиликда астойдил ишлаб, эл-юрт хизматини қиламан, - дейди Бобурмирзо Зарипов.
- Маҳалламиз ҳудудида бундан 16 йил олдин сел келиб, 3 та маҳаллани боғловчи кўприкка зиён етказган эди. Ҳашар йўли билан қурилган омонат кўприкни янгилаш бўйича вилоят ҳокимига учрашдим. Тегишли ташкилотлар мутасаддиларига топшириқ берилди. Улар тез орада ўрганиб, дастурга киритадиган бўлишди. Хурсанд бўлдик. Маҳалламиз аҳли номидан катта раҳмат! - дейди Янгиқўрғон тумани “Қораполвон” МФЙда яшовчи фуқаро Умаржон Қодиров.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан уй-жой, кадастр, қурилиш, саломатликни тиклаш, кредит, моддий ёрдам олиш, ёшлар ишлари ва ҳуқуқий мавзулардаги мурожаатлар салмоқли қисмни ташкил этди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |