2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Адлия куни” тарғибот тадбири ўтказилди

Қашқадарё вилояти Косон тумани Юқори Мудин маҳалласида яшовчи Моҳигул Шодиева “Аёллар дафтари”га киритилган ва маҳалла ёрдами билан тикувчилик курсини битирди.

Аммо ишсизлик сабаб оиласини боқишга анча қийналиб қолди. Вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг Косон туманида ташкил этган сайёр қабули давомида фуқаронинг муаммосига ечим топилди ва ўз йўналишида тумандаги текстил корхонасига ишга жойлашадиган бўлди.

– Иш излаб, кўп жойларга сарсон бўлгандим, – дейди  М.Шодиева. –  Бугунги қабулда мурожаатимни ўрганилиб, тикувчилик корхонасига ишга жойлашадиган бўлдим. Бундан мамнунман.  

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев томонидан ўтказилган мазкур сайёр қабул давомида бу каби кўплаб мурожаатларга ижобий ечим топилди ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилди.  

Дастлаб маҳаллада фуқаролар учун  сайёр қабул ҳамда сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.  

Шунингдек, қабулда фуқаролардан субсидия, кадастр, пенсия, соғлиқни сақлаш, бандлик ва меҳнат муносабатлари, бузилган ҳуқуқларни тиклаш, коммунал соҳа ва бошқа масалаларда 16 та мурожаат келиб тушди.  

14 та мурожаат иш юритувига қабул қилиниб, 2 та мурожаат жойида ҳал этилди. Қолган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди. 12 та фуқарога сайёр давлат хизмати кўрсатилди.  

Тадбир давомида  фуқароларга уйма-уй юрган ҳолда қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини халқчил тилда етказилди. Ёшлар, хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга имтиёзлар, преференциялар, субсидиялар, грантлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тушунтирилиб аҳолини қийнаб келаётган ҳуқуқий муаммолар жойида ўрганилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар