2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Юртимизда экологик хайрия ҳашари бошланди

Бугун, 26 январь куни эрта тонгдан мамлакатимизда илк бор умумхалқ экологик хайрия ҳашари бошланди.

Ҳашардан тушган маблағлар Орол денгизининг суви қуриган майдонларида ҳимоя ўрмонлари ташкил этиш, минтақада экологик ҳолатни ва аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ишларига сарфланади. 

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида экологик хавфсизлик, сув ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш эътиборимиз марказида туриши зарурлиги хусусида алоҳида тўхталиб ўтган эди. 

Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Орол фожиаси туфайли катта ҳажмдаги майдонда Оролқум саҳроси пайдо бўлди. Ҳар йили кўплаб миқдордаги қум ва туз ҳавога кўтарилмоқда. Бу эса Орол ҳалокати глобал муаммо эканини яна бир бор исботламоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида траст фондининг тузилиши ўзбек дипломатиясининг катта ютуғи бўлди. 

Бугунги кунда мамлакатимизда Орол денгизининг сувсиз қолган ҳудудида яшил ўрмонлар барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Агар мустақиллик йилларида Ўзбекистон бўйича 1 миллион 220 минг гектарга яқин ўрмонзор яратилган бўлса, шундан 400 минг гектардан ортиғи айнан Оролбўйи ҳудудида барпо этилган. 

Бу масалада қабул қилинаётган махсус дастурга кўра, Орол денгизининг сувсиз ҳудудида келгуси йилда яна 500 минг гектар ўрмонзор барпо этилиши кўзда тутилган. Аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва қишлоқларида янги қурилишлар амалга оширилади Хусусан, Мўйноқ туманида барча зарур инфратузилмаларга эга бўлган замонавий шаҳарча бунёд этилиши режалаштирилган. 

Юртимиз бўйлаб бошланган умумхалқ экологик хайрия ҳашари Оролбўйидаги экологик ҳалокат оқибатларини юмшатиш борасидаги ташаббуслар ва саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш, минтақадаги экоҳолатни ва аҳолининг яшаш шароитларни яхшилашга қаратилгани билан ҳамиятлидир. 

Мазкур экологик хайрия ҳашари Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Республика “Маҳалла“ хайрия жамоат фонди, “Нуроний“ жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари билан ҳамкорликда “Юртимизни янада обод қилайлик!” шиори остида ўтказилмоқда. 

Юртимиздаги барча маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш бўйича экологик акциялар ташкил этилган. 

Азал-азалдан эзгу ва гўзал қадриятларини, орзу интилишларини ўзида мужассам этган ҳашарларни ўтказишдан кўзланган мақсад халқимизнинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларни она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига ёшларни кенг жалб қилиш, озодалик ва ободлик каби миллий анъаналаримизни ёшлар онгига сингдириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимига кўмаклашиш, қолаверса, юртимиз озодалиги ва ободлигига ҳисса қўшишдан иборат. 

Мамлакатимизда аҳолининг саломатлигини ҳимоя қилиш, унинг тинчлигини, осойишталигини, фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шубҳасиз, республикамиз аҳолисининг соғлиғи атроф табиий муҳит ва экологик вазиятнинг қулай бўлиши билан чамбарчас боғлиқдир. “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари асосида кенг қамровли бунёдкорлик ишларининг амалга оширилишида аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, ҳар бир инсонда табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантириш лозимлигига жиддий эътибор қаратилмоқда. 

Шу нуқтаи назардан ўтказилаётган ҳашар давомида ташкилот ва муассасалар томонидан ишлаб чиқилган режага мувофиқ ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда. Жойлардаги ариқларни тозалаш ва суғориш тизимлари созлиги таъминлаш, дарахтларга шакл бериш, оқлаш ва уларнинг аниқ ҳисобини юритишга пухта ёндашилмоқда. Ҳудудлар турли чиқиндилардан тозаланиб, табиатни асрашга чорловчи кўргазмали тарғибот материаллари ўрнатилгани эътиборга молик. 


Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда 2019 йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон Экологик партияси ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро вилоятлари фаоллари томонидан ҳашар йўли билан йиғилган саксовул уруғлари Мўйноқ туманида ўрмонзорлар барпо этиш бўйича ташкил этилган штабга етказилди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик партияси, Экоҳаракат фаоллари, Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари, умуман, кенг жамоатчилик вакиллари, барча-барча фаол иштирок этаётган умумхалқ хайрия ҳашари давомида республикамизнинг барча ҳудудларида кенг кўламда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ноқонуний чиқиндихоналар фаолиятига чек қўйиш, дарё, сой, канал, ариқлар ўзанларини ва қирғоқ бўйларини, марказий хиёбонлар, маданият ва истироҳат боғларини, суғориш тармоқларини маиший чиқиндилардан тозалаш ҳамда ободонлаштиришга ҳам эътибор қаратилмоқда.


 

Назокат Усмонова, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар