Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Навоий вилояти Нурота туманидаги Эргаш Жуманбулбул ўғли номли маданият ва истироҳат боғида ишсиз, банд бўлмаган фуқаролар, айниқса, хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Мазкур меҳнат ярмаркасида тумандаги 88 та корхона ва ташкилот 449 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.   

Сектор раҳбарлари, туман корхона ва ташкилотлар вакиллари, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъуллари иштирок этган меҳнат ярмаркасида туман ҳокими Азамат Файзиев аҳолининг ишсиз қатламини иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган янги иш ўринлари ҳақида тўхталиб ўтди.   

Ярмаркада ишсиз ва иш билан банд бўлмаган 200 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, уларнинг 9 нафари ишга жойлаштирилди, 17 нафарига касбга қайта ўқиш учун йўлланма берилди. Бундан ташқари 21 нафари ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишига йўналтирилган бўлса, 8 нафари саноат ва технологик объектларни барпо этишга ихтисослашган “Enter Engineering Pte. Ltd.”компаниясига ҳужжат топширди.   

Меҳнат ярмаркасида 73 нафар, шундан, “Ёшлар дафтари”даги 20 нафар, “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи 53 нафар хотин-қиз ва ёшларга субсидия асосида асбоб-ускуна ва тикув машинкалари тарқатилди.   

Қолган 92 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.   

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар