Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Оролбўйида «маҳалла еттилиги» учун семинарлар ташкил этилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида Давлат бошқаруви, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш, Ички ишлар вазирлиги академиялари, Жамоат хавфсизлиги университети, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан маҳаллаларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, жиноятчиликни камайтириш мавзусида ўқув-амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

Оролбўйидаги 16 та туман-шаҳар секторлари раҳбарлари ва 400 дан зиёд маҳалла «еттилик»лари иштирок этаётган семинарлардан асосий мақсад – аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, секторлар раҳбарлари ва «маҳалла еттилик»лари фаолияти самарадорлигини янада оширишдан иборат.

Мурожаатлар билан ишлаш, ариза-шикоятларга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ва ҳал қилиш семинарларнинг асосий мавзуларидан бири бўлди. Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарига жорий йилнинг ярмида Оролбўйи аҳолисидан 31 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг қарийб 20 мингдан зиёди қаноатлантирилган.  

Мурожаатларнинг катта қисми моддий ёрдам ажратиш масаласида экани ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини оширишни тақозо этади. Шу боис мазкур семинарлар Сайхунобод, Уйчи, Ғиждувон тажрибалари асосида ҳудудларни саноатлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, кам даромадли хонадонларга 7 хил лойиҳа пакетларини тақдим қилиш, «мижозбай» ишлаш механизмини жорий этиш орқали банклар фаолиятини жонлантириш каби мавзуларни қамради.  

Шунингдек, «маҳалла бюджети»ни шакллантириб, самарали бошқариш, сектор раҳбарлари, «маҳалла еттилик»лари фаолиятининг самарадорлиги хусусида сўз борди.

Назарий машғулотлар ўз ўрнида амалиёт билан уйғун олиб борилди. Дейлик, Тахтакўпирнинг Довқара, Хўжайлидаги Кун нури, Беруний туманининг Бунёдкор, Саркоп каби маҳаллаларидаги мулоқотларда мазкур ҳудудлардаги ариза-шикоятларга сабаб бўлаётган масалалар жойида аниқланиб, секторлар раҳбарлари ва «маҳалла еттилик»лари билан бирга уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Бу каби ўқув-амалий семинарлар бошқа вилоятларда ҳам ташкил қилинди. Натижада уларда жами 51 туман-шаҳар секторлари раҳбарлари ва 1 960 та «маҳалла еттилик»лари қамраб олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар