Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мақсад–аҳоли бандлигини таъминлаш

Бухоро вилояти Ромитан тумани марказидаги 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида навбатдаги бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, туман мажбурий ижро бюроси ҳамкорлигида ташкил қилинган тадбирда тумандаги 45 та корхона, ташкилот ва муассаса ўзларидаги 600 тага яқин бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Меҳнат ярмаркасида маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи вақтинча ишсизлар, ташқи меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, уйда даромадсиз қолган аёллар ва ёшлар қатнашди. Уларга иш таклиф қилган корхона ва ташкилотлар масъуллари ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Шу куни ярмаркада 200 нафарга яқин ишсиз фуқаро қатнашиб, шулардан 17 нафари ўз хоҳиш-истагига биноан ишга жойлаштирилди. Шунингдек, 28 нафари ўзини- ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатга қўйилди. Яна 9 нафари касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилиб, 4 нафарига деҳқон хўжалиги очиб берилиб, томорқа фаолиятига жалб қилинди. Бундан ташқари, ўндан ошиқ фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди, жами 59 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланадиган бўлди.

Бу меҳнат ярмаркаси туфайли тумандаги тижорат банклари томонидан баъзи маҳаллалардан сараланган эҳтиёжманд оилалар аъзоларига юк ташиш мотоцикллари, мотокультиваторлар, аёллар ва эркаклар сартарошлик анжомлари, новвойхона жиҳози, тикув машиналари ва бир неча турдаги миниускуна имтиёзли кредит асосида шу жойда ўз эгаларига расмийлаштириб берилди.

Шу кунларда Бухоро шаҳрида иш бошлаётган “ARTEL” маиший техника ишлаб чиқариш корхонаси газ плитаси, мини печ, қолиплаш, дудбўрон ишлаб чиқариш цехларига ишчилар қабул қилмоқда. Корхона вакиллари мазкур бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида қатнашиб, иш излаётган 18-40 ёш оралиғидаги олий, ўрта махсус ва ўрта маълумотга эга, масъулиятли ва касбий кўникмаларини ривожлантирмоқчи бўлган талабгорлар билан тушунтириш ишларини олиб бориб, уларни ишга таклиф қилди. Шу ерда “ARTEL”дан ўзига мос иш топган 20 нафарга яқин фуқаро билан меҳнат шартномаси тузилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар