
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Олий суд раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан оммавий сайёр қабуллар ўтказилди.
Тадбир давомида 32 нафар фуқаронинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид турли мазмундаги мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Жумладан, мурожаатчиларнинг 19 нафарига жиноят ишлари бўйича, 10 нафарига фуқаролик масалалари юзасидан ҳамда 3 нафарига иқтисодий йўналишда ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, ИИБ пробация гуруҳи ҳисобидаги 14 нафар маҳкум мурожаатлари жойида ўрганилиб, барчаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинди.
Шунингдек, бир гуруҳ фуқароларнинг ноқонуний қурилган бино-иншоотларини буздириш ҳақидаги мурожаати юзасидан Марғилон шаҳрига бориб, ҳолатлар жойида ўрганилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |