2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз…

Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз. Эзгуликни шиор қилган жамият эртанинг ҳақиқий эгаларини тарбиялайди.

Ана шу мақсадни ўзида ифодалаган «Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз» шиори остидаги маданий-маърифий тадбир Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан Хоразм вилояти «Туркманлар» МФЙда ташкил этилди.

Шу куни маҳалладаги «Улли ҳовли» мажмуасида одам гавжум бўлди. Мажмуанинг дарвозасидан киришингиз биланоқ қадим қадриятлар уйғунлашган муҳитга дуч келасиз. Ёш санъаткорлар меҳмонларни доира ва карнай-сурнай садолари билан қарши олишди.  

Тадбир «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» акцияси билан бошланди. Унда Миллий гвардия отлиқлари ва техникаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. «Армиям – фахрим» шиори остида ҳарбий оркестр ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.  

«Улли ҳовли»га ташриф буюрган меҳмонлар мажмуада сайёҳлик имконияти билан яқиндан танишдилар. Бугунгача сақлаб қолинган миллий урф-одатлар, анъаналар намуналарини кўздан кечирдилар. Ўзбек ва туркман дўстлигидан дарак берувчи ушбу маскан янада жозибали чирой очди.  

Тадбир доирасида ҳунармандчилик ва миллий маҳсулотлар кўргазмалари, меҳнат ярмаркалари ташкил этилди. Унда вилоятда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари вакиллари янги нашрлар тақдимоти, илмий ишланмалари билан қатнашди. Ёшлар нафақат билимли, балки ҳунар эгаси бўлишлари учун таълим муассасаларида етарлича шароит ва имкониятлар яратилганлиги ушбу кўргазмада намойиш этилди.  

Кўргазмалар давомида «Уч авлод учрашуви», «Китобхон болалар», ёшларнинг таниқли ёзувчи ва шоирлар билан суҳбати, турли спорт мусобақалари ўтказилди.  

Шу билан бирга, ишсиз бўлган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Президент совғаси сифатида аёлларга тикув машиналари топширилди.  

Тадбир таниқли мусиқий жамоалар концерти билан якунланди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар дастурлари асосида (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар