2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди

Навоий вилоят суди ҳамда Навоий вилоят маъмурий суди томонидан Учқудуқ туман Халқ қабулхонаси биносида сайёр қабул ўтказилди.

Унда 29 нафар фуқаро қабул қилиниб, 7 нафарининг мурожаати ижобий ҳал этилган бўлса, 22 нафар фуқарога тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида ИИБнинг тақдимномасига асосан Пробация гуруҳида ҳисобда туриб жазо ўтаб келаётган 2 нафар маҳкум Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмаган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган бўлса, 4 нафар фуқарога нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши тарафларнинг ярашуви асосида тугатилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41- ва 52-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган Учқудуқ туманида яшовчи А.А.нинг жабрланувчи билан ярашганлиги ва айбидан пушаймонлиги сабабли ишни юритишдан тугатиш ҳақидаги мурожаати қаноатлантирилиб, фуқарога нисбатан қўзғатилган маъмурий иш унга жазо қўлланмасдан туриб тугатилди.

Фуқаролик судлари томонидан эса юридик фактни белгилаш, қарз ва қатъий алимент ундириш бўйича аризалар кўриб чиқилди.

– Фарзандим ҳали жуда ёш. Шунинг учун собиқ турмуш ўртоғимдан алимент ундириш бўйича мурожаат қилдим, – дейди Г.Шодиева. – Суд фарзандим уч ёшга тўлгунга қадар таъминотим учун собиқ турмуш ўртоғимдан  алимент ундириш бўйича қарор қилди ва мурожаатим ижобий ҳал этилди.  

Куннинг икканчи ярмида эса Зарафшон шаҳри “Баҳор” МФЙ биносида Зарафшон шаҳри ҳамда Томди туманида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Унда 28 нафар фуқаро қабул қилиниб, 9 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилган бўлса, 19 нафар фуқарога тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида ИИБнинг тақдимномасига асосан Пробация гуруҳида ҳисобда туриб жазо ўтаб келаётган 15 нафар маҳкум ўталмаган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, 9 нафар фуқарога нисбатан суд ҳукми билан тайинланган жазо енгилроғига алмаштирилди, 16 нафар фуқаронинг жазони ўташ колонияси ўзгартирилди.

– Сайёр қабулда  озодликни чеклаш жазосидан шартли равишда озод қилиш юзасидан мурожаат қилгандим, – дейди зарафшонлик Т.А. – Мурожаатим судьялар томонидан атрофлича кўриб чиқилди ва қаноатлантирилди. Натижада тайинланган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндим. Эндиликда бу имкониятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда фойдали иш билан шуғулланаман.

Сайёр қабулда фуқаролик судлари томонидан 2 та ҳолатда фуқароларнинг имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқлари тикланган бўлса, вояга етмаган бола таъминоти ва вояга етмаган бола уч ёшга тўлгунига қадар онаси таъминоти учун қатъий суммада алимент ҳамда қарз суммаларини ундириш бўйича даъво аризалари қаноатлантирилди.

Шунингдек, иқтисодий судлар томонидан 3 та иш бўйича тадбиркорлар фойдасига жами қарийб 46,3 миллион сўм ундирилиб, даъвогарларнинг бузилган ҳуқуқлари суд йўли билан ҳимоя қилинди.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар