Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Янгиҳаётда «Обод маҳалла» ижроси таъминланмоқда

Мамлакатимиз бўйлаб «Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла» мезонларини жорий этиш бўйича олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ҳам ўз аксини топмоқда.

Шу кунларда Янгиҳаёт туманидаги Хўжа Учқун маҳалласида аҳоли мурожаатларига асосан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, «Обод маҳалла» дастурига биноан ҳудудга режадаги 24 минг кв.метр йўлнинг 11 минг кв.метрига асфальт ётқизилди. Қолаверса, 128 та ёритгичлар янгидан ўрнатилди. Шунингдек, маҳалла аҳлига янада қулайлик яратиш мақсадида ташландиқ бўлган 800 кв.м ҳудуд сайилгоҳга айлантирилмоқда.  

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, мазкур маҳаллада 3000 дан ортиқ аҳоли яшайди. Хонадонлар сони 665 та ва уларда 872 та оила истиқомат қилади.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар