2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Бу кунларнинг қадрига етиш, тинчликни асраш керак”

Дунё халқлари бошига не-не мусибатлар солган Иккинчи жаҳон уруши тугаганига етмиш тўққиз йил тўлаётган бўлса-да, инсоният ҳали-ҳануз бу офат қолдирган тузалмас дарду алам, қайғуни унута олмаяпти.

Аслида бугунгидек фаровон ва тинч-осуда кунлар, фарзандларнинг шодон кулгиси ва чексиз орзу-умидлар қадр-қиммати бу қора кунларни унутишга йўл қўймайди, унутишга ҳаққимиз ҳам йўқ!

Шу билан бирга, ўша машъум кунлар гувоҳи, уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнаткашларини эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.  

Фарғона вилоятида бугунги кунда 11 нафар Иккинчи  жаҳон уруши қатнашчиси бор. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида уларнинг хонадони янада гавжум. Тирик тарих бўлган бу табаррук инсонларнинг шукронасида, дуосида ҳаёт ҳикмати мужассам.  

Бешариқ тумани “Қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мамаюсуб Пайғамов бу йил 101 ёшни қарши оляпти. Хотира ва қадрлаш куни олдидан икки асрни кўрган нуроний отахонни йўқлаш учун вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Тўйчибой Бойматов ҳамда тизим вакиллари ташриф буюришди, унга совғалар ва гулдасталарни тақдим қилишди. Мамаюсуб ота  билан дастурхон атрофида дилдан суҳбат қуришди. Табаррук ёшдаги отахон уруш йилларининг азобли кунлари ҳақида сўзлаб берди, меҳмонларни алқаб, дуо қилди.  

– Бугунгидек дориломон кунларнинг қадрига етиш, тинчликни асраб-авайлаш керак. Қаранг, халқимиз учун ҳамма шароит бор, бирор манзилга бораман десанг, пиёда юрмайсан. Дастурхонимиз тўкин, тақчиллик йўқ. Фақат юракдан чиқариб меҳнат қилиш керак холос. Президентимиз шарт-шароит яратиб беряпти, раҳмат, – дейди табаррук ёшдаги отахон.  

Мамаюсуб ота 1941 йили армия сафига чақирилган, дастлаб Грузияда жанговар тайёргарликдан ўтиб, суронли йилларда Польша ва Москва остоналарида кечган оғир жангларда қатнашган. 1948 йилда ватанга қайтиб келган ва 35 йил новвойчилик қилган. Қишлоқдаги тўй-ҳашамларда эл хизматида бўлди. Турмуш ўртоғи билан саккиз нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказди.  

Уруш қатнашчисини йўқлаб, хонадонга мактаб ўқувчилари ҳам кириб келишди. Ватан, тинчлик ҳақидаги шеърларни айтиб, отахонни хурсанд қилишди.  

Меҳмонлар кетар чоғи у киши яна қўлларини дуога очди; “Илоҳим, юртимиз тинч бўлсин. Халқимиз ҳеч қачон ёмонлик кўрмасин. Раҳбарларимиз, ишбошиларимиз боши омон бўлсин. Байрамлар тўйларга уланаверсин”.  

Саранжом-саришта хонадон янада файзли бўлиб кетди шу куни. Отахон айвон олдида ўсган ўрик шохларидаги шиғил ғўраларга меҳр ва соғинч ила назар ташлайди. Навқирон ёшлик йиллари кечган олис юртлар, не-не баҳодир йигитларнинг бошига етган уруш даҳшатлари, урушдан кейинги машаққатли йилларни эслаб кўзига ёш олади. Мустақилликка эришган юртимизда охирги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, йил сайин обод бўлиб бораётган гўшалар, одамлар қалбида жўш ураётган орзу-ҳаваслар мўллигидан юзлари ёришади. Беихтиёр лаблари пичирлайди: “Бундай дориламон кунларга етганлар бор, етмаганлар бор...”  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар