Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Уч авлод вакиллари учрашди

Янги Наманган туманида жойлашган Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Юрт тинчлиги – бебаҳо неъмат” шиори остида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

Тадбир доирасида мард ўғлонларнинг кўргазмали чиқишлари, миллий маҳсулотлар намойиши, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ва “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

“Устоз-шогирд” анъаналарини уйғунлаштириш, кексаларнинг бой тажрибасини ёш авлодга улашиш мақсадида қаратилган учрашувда кўп йиллик ҳаёт тажрибасига эга фахрийлар, жамият ривожига муносиб улуш қўшаётган ўрта ёш авлод вакиллари ҳамда шижоатли, иқтидорли ёшлар ўзаро фикр алмашди, дилдан суҳбат қурди.  

Бу каби тадбирлар ёшларга маънавий озуқа улашиш билан бир қаторда, уч авлод вакилларининг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар