
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3630-сонли қарорига асосан вилоятимизда 2018 йилда 31 та қишлоқ ахоли пунктларида ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажариш белгиланган.
Дастур доирасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун жами 198,7 млрд. сўм маблағ молиялаштирилди. Шундан:
-маҳаллий бюджетдан ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш ҳамда ички ва хўжаликлараро йўлларни жорий таъмирлашга 35,5 млрд.сўм;
- марказлашган маблағлар ҳисобидан ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш учун 58,5 млрд.сўм;
- тармоқ корхона маблағлари ҳисобидан электр энергияси ва табиий газ тармоқларини қуриш, модернизация қилиш ҳамда маиший газ баллонларда суюлтирилган газ етказиб бериш учун 17,8 млрд.сўм;
-аҳоли ва тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 49,3 млрд.сўм;
-тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобидан 34,6 млрд.сўм маблағ молиялаштирилди.
Дастурга мувофиқ 31 та маҳаллаларда:
- якка тартибдаги 20387 дона уйлар мавжуд бўлиб, шундан 5877 донаси таъмирталаб бўлиб, бугунги кунда 5180 донаси таъмирланди;
- 114 км автомобиль йўлларда ва 65,0 км узунликдаги пиёдалар йўлакларида (тротуар) таъмирланди, 51 км гулзорлар ташкил этилди,
1430 та қўча чироқлари ўрнатилди;
- 148,4 км ичимлик сув тармоқларида қуриш, 202 км электр линиялари ва 252 та трансфармоторларда қуриш, реконстукция қилиш ва таъмирлаш, 9,9 км газ таромоқларида таъмирлаш ва 4391 та суюлтирилган газ болонлари тарқатилди;
- 38 та мактаб, 14 та мактабгача таълим муассасаси, 16 та соғлиқни сақлаш муассасаси, 9 та бошқа объектлар, жами 77 та ижтимоий соҳа объектларида реконструкция ва капитал таъмир ишлари якунига етказилмоқда.
Бозор инфратузилма объектларини таъмирлаш ва қуриш бўйича 45 таси фодаланишга топширилиди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |