2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ширин шаҳрида сайёр қабул, меҳнат ярмаркаси

Сирдарё вилоятининг олис ҳудудидаги Ширин шаҳри Фарҳод маҳалласида бўш иш ўринлари ярмаркаси, сайёр қабуллар, турли маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, ижросини таъминлаш ҳамда ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳамда сайёр қабулларда шаҳар ҳокимлиги, ташкилот раҳбарлари, банк ходимлари ва бошқа масъуллар иштирок этди.  

71 нафар ишлаш истагидаги хотин-қизлардан 34 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилиши бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 21 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди. Касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган 16 нафар  хотин-қизга йўлланмалар берилиб, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва иш ўринлари ташкил этиш истагидаги 4 нафар аёлга субсидиялар учун аризалар қабул қилинди.

Шу билан бирга иштирокчилар маънавий ҳордиқ олиши учун “Беш ташаббус” доирасида теннис ва шашка бўйича спорт мусобақалари, кекса авлод вакиллари ҳамда ёшлар билан “Уч авлод учрашуви”, “Табиат болалар нигоҳида” мавзусида кўргазмали расмлар танлови ҳамда турли маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар