Сирдарё вилоятининг олис ҳудудидаги Ширин шаҳри Фарҳод маҳалласида бўш иш ўринлари ярмаркаси, сайёр қабуллар, турли маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари уюштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, ижросини таъминлаш ҳамда ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳамда сайёр қабулларда шаҳар ҳокимлиги, ташкилот раҳбарлари, банк ходимлари ва бошқа масъуллар иштирок этди.
71 нафар ишлаш истагидаги хотин-қизлардан 34 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилиши бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 21 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди. Касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган 16 нафар хотин-қизга йўлланмалар берилиб, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва иш ўринлари ташкил этиш истагидаги 4 нафар аёлга субсидиялар учун аризалар қабул қилинди.
Шу билан бирга иштирокчилар маънавий ҳордиқ олиши учун “Беш ташаббус” доирасида теннис ва шашка бўйича спорт мусобақалари, кекса авлод вакиллари ҳамда ёшлар билан “Уч авлод учрашуви”, “Табиат болалар нигоҳида” мавзусида кўргазмали расмлар танлови ҳамда турли маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш (таснифланадиган компенсациялар мустасно) | Ишонч телефони | 13 Август 2024 | 24 Август 2024 | Сурхондарё вилояти |
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш (таснифланадиган компенсациялар мустасно) | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |