Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ҳоким талабаларга дарс ўтади

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали талабалари билан учрашди.

Очиқ ва самимий руҳда кечган мулоқотда вилоят ҳокими ўз тажрибасидан келиб чиқиб, талабаларга олий ўқув юртида эгаллаган билимларини келгусидаги касбий фаолиятда тўғри қўллаш бўйича муҳим тавсия ва маслаҳатларини берди.

Йигит-қизларнинг фикр-мулоҳазалари, истак ва келажак режалари эшитилиб, барча таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Вилоят ҳокими ҳар чоракда бир маротаба юқори босқич талабаларига дарс ўтадиган бўлди.

– Вилоят раҳбарининг талабаларга сабоқ бериши нафақат ёшлар, балки биз ўқитувчиларни ҳам руҳлантиради, – дейди ТКТИ Янгиер филиали директори, профессор Зафар Ҳакимов.  

Мазкур учрашув доирасида талабаларнинг ижодий ишлари кўргазмаси, илмий-техникавий ишланмалар тақдимоти, “Заковат” интеллектуал ўйини ва спорт мусобақалари ташкил қилинди.  

Фаол талабаларга Тошкент шаҳрига саёҳат йўлланмаси, ташаккурнома ва китоблар топширилди. Шунингдек, ҳоким филиал қошида очилган “Ёшлар саноат технопарки” фаолияти билан ҳам танишди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар