
Бухоро вилояти Шофиркон туманининг “Талисафед” маҳалла фуқаролар йиғинида сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, илғор тадбиркорлар ҳамда ишсиз аҳоли вакиллари жалб қилинган ҳолда семинар ташкил этилди.
Тадбирда иштирокчиларга давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жойларда “Сайхунобод” ва “Уйчи” тажрибалари асосида аҳоли даромадини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, томорқадан унумли фойдаланиш каби йўналишларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар борасида батафсил маълумот берилди.
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар ўз билим ва тажрибаси билан ўртоқлашди. Қўшимча даромад топиш мумкин бўлган фаолият турлари борасида батафсил фикрлашилди.
Жумладан, “LIVADIYA-BUKHARA” МЧЖ томонидан тақдим қилинаётган меваларни қуритиш дастгоҳлари ёрдамида 20 дан зиёд хилдаги қуруқ мева маҳсулотларини тайёрлаш, томорқаларда бозорбоп маҳсулотлар етиштириш ёки ҳар бир хонадонда қўзиқорин ҳосилини олиш мумкинлиги иштирокчиларга аниқ мисоллар билан кўрсатиб берилди.
Ана шундай ўқув- семинарлар бошқа ҳудудларда ҳам бўлиб ўтмоқда.
Семинарларда Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи қатнашмоқда. Мақсад маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишдир.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |