2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бир маҳаллада 102 тадбиркор

Шаҳрисабз тумани Хонтепа маҳалла фуқаролар йиғинида 2 минг 367 нафар аҳоли, 510 та хонадон, 706 та оила яшайди. Гап шундаки, ушбу маҳалла аҳолиси ишбилармонлиги, тадбиркорлиги ва омилкорлиги билан тумандаги бошқа маҳаллалардан ажралиб туради.

Маҳаллада айни пайтда 102 та тадбиркорлик субъекти самарали фаолият кўрсатмоқда.  

Ҳудудга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Илҳом Исаевнинг таъкидлашича, маҳаллада бирорта бекор юрган ёш ёки кексани кўрмайсиз. Ҳамма ўз иши билан банд.  

– Маҳалламиз одамлари ишбилармон. Асосан ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишида тадбиркорлик қилишади, – дейди И.Исаев. – Беогумуст ва қишлоқ хўжалиги (картошка ва сабзавотчилик, кўкат ва дўккакли экинлар) йўналишларини драйвер соҳалар сифатида белгилаб олганмиз. Исталган хонадонга киринг, нимадир юмуш билан шуғулланаётганининг гувоҳи бўласиз.  

Илҳом ака билан маҳаллани айланамиз. Дастлаб маҳаллада яқинда ташкил қилинган кичик саноат зонасига бордик.  У ерда тадбиркорлар учун ажратилган имтиёзли жойлардан бирида иш бошлаган ёш тадбиркор Юнус Мелиқулов томонидан ташкил қилинган “YUWS WIRE MESH” оилавий корхонаси фаолияти билан танишдик.  

Ёш тадбиркор ҳар хил турдаги темир панжаралар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали 8 нафар тенгдошини иш билан таъминлаган.  

– Фаолиятимизни 2021 йилдан бошлаганмиз, – дейди корхона раҳбари Юнус Мелиқулов. – Дастлаб ҳовлимизда торроқ жойда ишлаганмиз. Кейин саноат зонадан жой ажратилди. Бу ерга ўтиб фаолиятимизни ҳам кенгайтирдик. Ҳозирги кунда 20 турдаги сеткалар чиқаряпмиз. Илгари ойига икки тонна симни қайта ишлаган бўлсак, ҳозир 10 тоннагача симни қайта ишлаяпмиз. Маҳсулотларимизни асосан ички бозорга чиқаряпмиз. Аслида 18 ёшимдан Тошкент вилоятидаги сетка ишлаб чиқариш корхонасида ишчи сифатида ишлаганман. У ерда 10 йил ишладим ва маҳалламизга келиб корхона очдим. Хитойдан замонавий ускуналар олиб келдик. Келгусида труба профиллар ишлаб чиқаришни ҳам мўлжаллаб турибмиз.  

Кейинги манзил “Азизов Фатхиддин” хусусий корхонаси бўлди. Тадбиркор Камолиддин Набиев томонидан асос солинган ушбу кичик корхонада ёдланган туз ва қадоқланган ичимлик суви ишлаб чиқарилмоқда. Сув ишлаб чиқариш цехи вақтинча тўхтаган. Туз цехи эса ишлаб турибди. Ҳар хил ўлчамдаги йилим пакетларда ёдланган йирик ва майда тузлар ишлаб чиқарилиб, қадоқланмоқда. Мазкур лойиҳани амалиётга тадбиқ этиш натижасида 12 нафар иш ўрни яратилган.  

Шундан сўнг қандолатчилик цехига ўтдик. Тадбиркор Маъруф Умаров “Кеш стар” хусусий корхонасини ташкил қилиб, 4 нафар оила аъзоси бандлигини таъминлаган. Айни пайтда цехда миллий ширинликлар ишлаб чиқарилмоқда.

– Яқинда фаолият бошладик, – дейди корхона иш бошқарувчиси Суҳробжон Умаров. – Цехимизда ҳозирги кунда икки хил маҳсулот: қўқон ҳолва ва новвот ишлаб чиқаряпмиз. Ички бозорга сотяпмиз. Туманимиз туризмга ихтисослашган. Шу боис сайёҳлар кўп келишади ва бундай миллий ширинликларга бўлган талаб ошмоқда. Илгари шу маҳсулотларни олиб келиб сотардик. Ҳозир ўзимиз ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Ойига ўртача бир тоннадан зиёдроқ маҳсулот чиқаряпмиз.  

Маҳалла аҳолиси нафақат ишлаб чиқаришда, балки томорқачиликда ҳам ўзига хос тажрибага эга. Бир қарич ер топса ҳам ундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади.  

Масалан, шу маҳаллалик Музаффар Давронов ҳовлисидаги 2 сотих майдонда иссиқхона ташкил қилиб, қулупнай ва лимон парваришлаяпти. Қулупнайларнинг олди аллақачон бозорга чиққан. Лимонлар эса кузда тайёр бўлади. Бундан ташқари, омилкор деҳқон 10 сотих дала ҳовлисида ҳам иссиқхона ташкил қилган. Унга эса бақлажон эккан.

– Ўтган йили бу иссиқхонамизга булғар қалампири эккандик, даромади ёмон бўлмади, – дейди М.Давронов. – Бу йил “блак” навли бақлажон экдик. Шу кунга қадар уч тоннадан зиёд ҳосил уздик. 10 тоннага яқин ҳосил олишни мўлжаллаганмиз. Харидорларимизнинг асосий қисми салатчилар. Меҳнати машаққатли, лекин қимирлаган одамга имкон ҳамиша топилади. Шукрки, мана шу иссиқхоналаримда деҳқончилик қилиб кам бўлмадим.

Маҳаллада бу каби юзлаб иссиқхоналарни кўриш мумкин. Ҳаттоки харидорларнинг ўзи маҳалла бошига келиб туради. Чунки қаерда маҳсулот кўп бўлса, харидори ҳам кўп бўлади. Меҳнатнинг таги роҳат, дегани шу бўлса керак. Маҳаллани айланиб, данғиллама уй-жойлар, дарвозахонада турган замонавий машиналар, турмуши фаровон одамларга кўзингиз тушади. Албатта, бу ҳалол меҳнатнинг мевасидир. Бунга хонтепаликлар фаолияти яққол мисол.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар